16:00 / 06.08.2021
7 136

«Қизим жиғингизга тегаётган бўлса, унга қараманг». Лола Каримова қизининг яримяланғоч сурати юзасидан баёнот берди


Фото: Instagram / @lolatillyaeva
Ўзбекистон биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қизи Лола Тиллаева Instagram’даги саҳифасида қизи Марямнинг яримяланғоч сурати юзасидан баёнот берди.

- "Мен сизлардан тинчланиб, ҳеч қачон учратмаган, билмаган, сизга бегона бўлган инсонлар ҳаётини юрагингизга бунчалик яқин олмаслигингизни сўрайман.
Тўғри, сизлар отам — биринчи президент Ислом Каримовни хотирлаб, уни ҳурмат қиласиз ва отам бундай хотира ва ҳурматга лойиқ инсон. Улар бутун умрларини халққа бағишлаган эдилар. Биринчи президентнинг фарзандлари, набиралари ва бошқа қариндошлари унинг халқ олдидаги хизматларига мутлақо алоқаси йўқ ва биринчи президентнинг ҳам уларнинг ҳаётига алоқаси йўқ — улар ҳаётдан кўз юмганларига беш йил бўлди.

Ислом Каримов — бу жуда катта ном ва унинг авлодлари ўзининг яхши ва ёмон хислатларига эга бўлган шунчаки оддий инсонлар ва ҳар бири ўз ҳаёти билан яшайди. Уларнинг ҳаётлари фақат уларнинг ўзларигагина тегишлидир — улар яхши иш қиладиларми ёки ёмон иш қиладиларми, шарманда бўладиларми ёки ўзларини муносиб равишда тутадиларми — бу фақат уларнинг иши ва ҳуқуқидир ва бунинг учун фақат ўзларигина жавоб беради.

Мен бу ва у дунёда ҳар биримиз Аллоҳ олдида қилган амалларимиз учун жавоб беришимизга ишонаман. Шунинг учун, келинг, ҳар бир инсон қилган ишлари учун унга Яратганнинг Ўзи ҳукм чиқарсин — улар ўзларини қандай тутишлари ва ким бўлишларидан қаъти назар.

Қизим Марям 22 ёшда ва у бутун онгли ҳаётини чет элда ўтказган, ҳар бир инсон каби ҳаёт тўғрисида — нима мумкин-у, нима мумкин эмас, нима чиройли-ю, нима жирканч — унинг ўз тушунчалари бор. Ҳар бир инсон каби у ўз ҳаёти ва амаллари учун ўзи жавоб беради ва у қилган ишлар фақат унинг ўзининг ҳаётигагина таъсир кўрсатади.

Мен онаси сифатида уни маъқуллашим ёки маъқулламаслигим мумкин — бу менинг ишим, аммо у ўзини қандай тутиши учун бутун масъулият фақат уни ўзининг зиммасида ётади. Бунга президент Каримовнинг алоқаси йўқ. 

Каримов — ўзининг бутун борлиғини ўз ишига бағишлаган инсон эди. У фақат ўз халқи ҳақидаги фикрлар билан ҳаёт кечирган. У ўз халқининг манфаатларини ўзининг шахсий ёки оиласининг манфаатларидан устун қўйган инсон эди. Шу туфайли бу инсон уни унинг ўзи қилган ишлари асосида хотирлаб, ҳукм чиқаришларига муносиб. Унинг фарзандлари ва набиралари қилган ишларнинг бунга алоқаси йўқ.

Агар қизим шунчалик жиғингизга тегаётган бўлса, унда унга қараманг. Сиз ўзингиз ёқтирган амаллар, сизга қувонч олиб келадиган ишлар билан шуғулланинг. Ўзга инсоннинг ҳаётидан жаҳлингиз чиқиб, уни қоралаш ва ғийбатлашишдан кўра муҳимроқ нарса, наҳотки, бўлмаса?", - деди Лола Тиллаева.

Тиллаевлар оиласи
Фото: Reuters

Маълумот учун, Марям Тиллаеванинг ички кийимсиз сурати унинг турмуш ўртоғи Амиран Сардаров томонидан Instagram’га жойлаштирилди. Ушбу сурат кескин танқидларга сабаб бўлди. Кейинроқ Амиран ушбу суратни саҳифасидан ўчириб ташлади ҳамда қилмиши учун Каримовлар оиласидан кечирим сўради. Марям эса турмуш ўртоғининг пости изоҳига «Кечирим сўраш керакмас, менга сенинг қўйган расминг ёқади», — деб ёзиб қолдирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » «Қизим жиғингизга тегаётган бўлса, унга қараманг». Лола Каримова қизининг яримяланғоч сурати юзасидан баёнот берди