11:18 / 16.08.2021
3 799

Шифокор жигар учун энг хавфли маҳсулотларни маълум қилди

Шифокор жигар учун энг хавфли маҳсулотларни маълум қилди
Фото: «Shutterstock/FOTODOM»
Ҳатто, таомномадан ёғли маҳсулотларни бутунлай чиқариб ташлаганда ҳам, одамда жигар семириши кузатилиши мумкин, деди россиялик терапевт ва диетолог Татьяна Тарновская.

Шифокорнинг таъкидлашича, бундай ташхисни нафақат ёғли ва қовурилган овқатларни истеъмол қилиш, балки ёғсиз диета ҳам қўзғатиши мумкин. Бу ёғ кислоталари миқдорининг пасайишига олиб келади. Натижада жигар ўз-ўзидан ёғларни синтез қила бошлайди.

«Уларни гепатоцитлар — ҳужайраларига захиралаб қўяди. Бунинг оқибатида жигар семира бошлайди», — дея Тарновскаянинг сўзларини келтиради «Доктор Питер» портали.

Мутахассис пальма ёғи ва транс ёғлар қўшилмаган, лекин ёғ миқдори меъёрда бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишни маслаҳат беради. Шунингдек, спиртли ичимликлар ва ширинликлардан тийилиш зарур.

Диетологнинг сўзларига кўра, мевалар ҳам жигар учун хавфли саналади. Улар таркибида фруктоза бор. У эса жигарга тушгач зарарли ёғларга ёки пешоб кислотасига айланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Шифокор жигар учун энг хавфли маҳсулотларни маълум қилди