16:23 / 18.08.2021
2 441

Семирмаслик учун 35 ёшгача амал қилиш керак бўлган одатлар

Семирмаслик учун 35 ёшгача амал қилиш керак бўлган одатлар
Фото: Cosmopolitan
Ёшликдаёқ газли ичимлик, фастфуд ва ёғли таомлар аста-секин соғлиққа путур етказади. 35 ёшдан ўтгач аёллар орасида семиришга мойиллик кузатилади. Ортиқча вазнга эга бўлмаслик учун амал қилиш керак бўлган 7 та одат билан танишинг.

Кендис Сети – овқатланиш мутахассиси ёшга боғлиқ метаболик пасайиш ва гормонал ўзгаришларга қарамай, қандай одатлар озишга ёрдам бериши ҳақида гапириб берди.

«Аслида, метаболизм, албатта, 35 ёшга тўлганингизда тезлаштирилган режимдан секин режимга ўтмайди. Метаболизм тана ўсишни тўхтатган пайтдан бошлаб ўзгара бошлайди, бу давр ҳамма учун индивидуалдир. Лекин ҳамма учун тамойил бир хил: тана суяк ва мушак массасини йиғиш учун материал керак бўлмагач, озиқ-овқатдан олинадиган энергия истеъмоли камаяди ва ёғ массаси кўпая бошлайди. Спорт билан шуғулланиш ва овқатнинг ҳар бир қисмини назорат қилмасдан бу жараённинг оқибатларидан бутунлай қочишнинг иложи йўқ. Йилига 0,5 кг ўсиш норма ҳисобланади, яъни агар 20 ёшли қизнинг вазни, масалан, 55 килограмм бўлса, у ҳолда 30 ёшга келиб 60 кг вазн унинг учун норма бўлади. Аммо, очиқчасига, тан олиш керакки, жуда кам сонли қизлар 10 йил давомида 5 кг вазнга ошишга муваффақ бўлади.

Ушбу тизим граммларни таъқиб қилмайдиган ва калорияларни ҳисоблашга тайёр бўлмаганлар учун мўлжалланган. Бу пицца ва пирожнийга бегона бўлмаган, тер тўкиб спорт залида шуғулланадиган, лекин яхши кўринишни ва соғлом бўлишни хоҳлайдиган оддий одамлар учун. Бу «7 одат» деб аталади, чунки аввалига озроқ ҳаракат талаб қилса, кейинроқ шундай овқатланишга одатланиб қолиш ҳеч гап эмас.

Консерва
Қанчалар қийин бўлмасин, консерва ва яроқлилик муддати узоқ бўлган овқатларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Улар фойдалилигидан ташқари, улар таркибида калория миқдори анча юқори, шунингдек, иштаҳани очадиган консервантларга бой. Одатда улар жуда шўр бўлиб, бу танадаги суюқликни ушлаб туришга ёрдам беради. Албатта, ҳар куни энг янги гўшт ва сабзавотларга пул сарфлаш тўғри эмас. Лекин агар сиз консерваларни музлатилган билан алмаштирилса, бундан бир неча баравар кўп фойдали бўлади.

Таомни ўзингиз тайёрланг
Номаълум ошпаз овқат учун ёғни қанча ишлатганини билиш имконсиз. Шунингдек, таъм берувчилар, соуслар қўшилиши ҳам мумкин. Инсон ўзи овқат тайёрлаганида эса соғлиқ учун зарарли бўлган қўшимча маҳсулотлар қўшишдан тийилади. Шунинг учун ресторан ёки буюртма таомларни эмас, уйда тайёрланган таомларни истеъмол қилишга одатланиш керак.

Онгли равишда таомланинг
Инсонлардан кўпинча қандай таом егани ҳақида сўралганида, улар буни ёдда сақлаб қолмайди. Сабаби пала-партиш таомланишдир. Куннинг қайси қисмида қандай таомларни истеъмол қилиш фойдали ёки зарарли эканига эътибор қаратиш лозим. Шундагина овқатланиш ортидан вазн ортиш ҳолати кузатилмайди.

Шакарнинг ярмини истеъмол қилинг
Қаҳвасига 2 ош қошиқ шакар соладиган инсонларга уни биттага камайтириш тавсия этилади. Агар бир қошиқ бўлса, ярмини солган маъқул. Борди-ю, ширинлик учун бир бўлак пирог истеъмол қилинадиган бўлса, уни ўртоқ ёки ҳамкасб билан бўлишиш керак. Рациондаги шакар миқдорини 2 баробар қисқартириш умумий калория миқдорини сезиларли даражада камайтиради.

Овқатланишдан аввал суюқлик ичинг
Тана кўпинча чанқоқлик ва очликни чалкаштириб юборади. Айниқса, инсон чанқаганида, одатдагидан кўпроқ овқатланади. Шунинг учун овқатланиш истаги пайдо бўлганда, ярим стакан сув ичиш ва 5 дақиқа кутиш лозим. Агар очлик ҳисси ўтган бўлса, овқатланиш тавсия этилмайди. Бордию, 5 дақиқадан кейин ҳам тана овқатни талаб қилса, демак, таомланиш вақти келган.

Жисмоний машқлар бажаринг
Қўрқинчли кўринади, лекин меъёрдан ошмаслик талаб этилади. Жисмоний фаолият учун нафақат спорт зали ёки югуриш, балки тез юриш ёки уйни фаол тозалаш, тоза ҳавода болалар билан ўйнаш ёки лифтсиз бир неча қаватга кўтарилиш жуда яхши танлов.

Спиртли ичимликлардан воз кечинг
Спиртли ичимликлар жуда юқори калорияли бўлиб, иштаҳа очилишини рағбатлантиради. Шунинг учун чанқоқлик туфайли спиртли ичимликларни истеъмол қилишни тўхтатиш лозим. Шунда жигар ва ошқозон ости безига камроқ зарар етади. Дастлаб воз кечиш қийин бўлиши мумкин, аммо у кейинчалик одатга айланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Семирмаслик учун 35 ёшгача амал қилиш керак бўлган одатлар