Фото: Pinterest
B гуруҳи витаминлари тананинг энг муҳим вазифаларида иштирок этади, унинг тўғри ишлашини таъминлаш эса, албатта, организм саломатлиги билан боғлиқ. Масалан, асаб тизимини тартибга солиш учун стрессга қарши туриш ва яхши кайфият лозим.
Шунингдек, иммунитет тизимини мустаҳкамлашга, ҳужайралардаги метаболизмни тартибга солишга ва қондаги қанд миқдорини меъёрда сақлашга ёрдам беради. B гуруҳи витаминлари бир-бири билан биргаликда яхши самара беради. Шунинг учун ҳам ушбу витаминга бой маҳсулотларни рационга киритиш тавсия этилади.
Тухум
Қайнатилган ёки қовурилган тухумда B гуруҳига тегишли 6 хил витамин мужассам: B1, B2, B5, B6, B9 ва B12.
Рикотта
Қатиқ зардобига асосланган енгил итальян пишлоғида B6, B1(тиамин), ниацин (B3), рибофлавин (B2) ва фолат мавжуд.
Жигар
Жигар Б12 витамини (кобаламин) бўйича рекордчи. 100 грамм жигарда 10 кунлик норма мавжуд. Шунингдек, жигарда B2, B3 витаминлари ва кам учрайдиган Б7 витамини ҳам (биотин) мавжуд.
Балиқ
Балиқ энг соғлом овқатлардан бири деб ҳисобланиши бежиз эмас: 100 грамм балиқ гўштида B1, B2, B3, B5, B6 ва B12 витаминлари кунлик қийматининг 30 фоизидан 50 фоизигача бўлади.
Исмалоқ
Ажабланарли даражада фолат (B9)га бой: 100 грамми кунлик эҳтиёжнинг ярмини ўз ичига олади.
Денгиз маҳсулотлари
Денгиз маҳсулотлари B12 витамини учун кунлик эҳтиёжнинг 400 фоизини ва B2 витаминининг 25 фоизини таъминлайди.
Кунгабоқар
Бу оддий маҳсулотнинг 100 грамми организмнинг B3, B6, B5 ва B9 витаминларига бўлган кундалик эҳтиёжининг қарийб 30 фоизини қоплай олади.
Дон маҳсулотлари
Уларни ҳар қандай шаклда мунтазам истеъмол қилиш B2, B3, B5, B6, B12 ва B9 витаминларининг нормал даражасини сақлаб туради.
Ёнғоқ
B7 витамини (биотин)нинг ажойиб манбаи бодом, ерёнғоқ ва ёнғоқдир. Шунингдек, ёнғоқ таркибида B3, B6 ва B1 витаминлари мавжуд. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...