13:30 / 03.09.2021
2 590

50 ёшдан кейин аёлларга қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади?

50 ёшдан кейин аёлларга қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади?
Фото: Pinterest
50 ёшдан кейин аёлларда гормонлар даражаси табиий равишда пасаяди, бунинг натижасида соғлиқ ва ташқи кўриниш ёмонлашади. Менопауза бошланган деярли барча аёлларда эстероген ва прогестерон етишмаслиги кузатилади, шу сабабли теридаги коллаген даражаси камаяди, ажинлар пайдо бўлади, остеопороз бошланади, юрак-қон томир касалликлари хавфи ошади, семириш бошланади. Эндокрин касалликлар, онкологик касалликлар бошланиши мумкин.

Эстерогенлар гормонлари менопауза бошланиши билан уларнинг синтези аста-секин камаяди. Натижада эстероген томонидан бошқариладиган аъзоларда бузилиш пайдо бўлади. Эстерогенлар фақат тухумдонлар ишлашида эмас ва яна суякларнинг янгиланишида, тана ҳароратини бошқаришда, коллаген ва гиалурон кислотаси синтезида иштирок этади.

Фитоэстерогенлар ўсимлик гормонларидир, улар ўсимликлар томонидан ўз мақсадлари учун ишлаб чиқарилади. Фитоэстерогенлар тузилиши жиҳатидан ҳақиқий эстерогенларга ўхшаш бўлгани учун улар организмдаги эстерогенларни қисман алмаштириши мумкин. Ўсимлик гормонларининг бу хусусиятлари менопауза пайтида аёлларга унинг намоён бўлиши ва оқибатлари билан курашишда ёрдам бериш учун кенг қўлланилади.

Хусусиятлари:
Кўп сонли тадқиқотлар фитоэстерогенлар таъсирида организмда липид алмашинуви нормаллашганини кўрсатади. Қон босимини, С-реактив оқсил даражасини пасайтиради, буйракларда қон айланишини яхшилайди. Соя ва унинг маҳсулотларидан олинган физоэстерогенлар виссерал ёғ тўқимасини камайтиради. Иккинчи тоифа қандли диабет касаллиги ривожланишини камайтиради, остеобластларнинг ривожланишини рағбатлантиради ва суяк резорбициясини камайтириши ҳисобига суяк минераллар зичлигини оширади. Тадқиқотлар мунтазам фитоэстерогенлар қабул қилган аёлларда суяк минерал зичлигини 2,4 фоизга ошганини кўрсатган.

Қайси маҳсулотларда мавжуд?

Зиғир уруғлари

Сариқ ёки жигарранг рангдаги бу майда уруғлар фитоэстерогенларга жуда бой. Салатлар, шўрвалар ва пиширилган иссиқ овқатларга қўшиш тавсия қилинади. Зиғир уруғидан тайёрланган фитоэстерогенлар кўкрак бези саратони хавфини камайтиришда муҳим рол ўйнайди, айниқса менопауза даврида.

Саримсоқ пиёз
Саримсоқ нафақат кўплаб таомларнинг мазали таркибий қисми, балки менопауза давридаги аёллар учун ажойиб соғлом таомдир. У фитоэстерогенларга бой ва қондаги эстероген даражасига таъсир қилади.

Соя
Изофловонлар деб аталадиган фитоэстерогенларга бой, улар ўзларини эстерогенлар каби тутади ва қондаги эстероген даражасини назорат қила олади – керак бўлганда ошириши ёки камайтириши мумкин. Ўсимлик оқсилларига жуда бой, соя сути, соя уни шаклида кўп фойдаланилади.

Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев тавсиялари асосида тайёрланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 50 ёшдан кейин аёлларга қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади?