Фото: Pinterest
Болливуднинг севимли юлдузи Ритик Рошан фильмдаги такрорланмас роллари билан миллионлаб мухлисларининг кўнглидан жой олган. Аммо актёрнинг ҳам кўнглидан жой олган бир неча гўзал хонимлар эса кўпчиликка сир. 47 ёшда бўлишига қарамай, Ритик ҳали ҳам энг келишган актёрлардан бири.
Ритик Болливудда шов-шувли дебютини «Севишингни айт» фильми билан бошлади. Картина 2000 йилда энг кўп даромад топган фильмга айланди. Шундан сўнг бир қанча муваффақиятли фильмларда иштирок этиб келмоқда.
Ритик Рошан ва Карина Капур
Фото: Pinterest
Ритик ва Карина бир неча марта бирга фильмларда роль ижро этган. Аслида, «Севишингни айт» иккаласи учун дебют фильм бўлиши керак эди. Карина ҳатто бир нечта саҳналарда суратга ҳам тушган, лекин лойиҳани тарк этган ва унинг ўрнини Амиша Пател эгаллаган.
Миш-мишларга кўра, Ритик ва Карина «Севгидан ақлдан озяпман» фильмида суратга тушиш пайтида яқинлашган. Аммо Ритик Рошан ўша пайтда уйланган эди. Уларнинг муносабати узоқ давом этмаса-да, унинг рафиқаси Сюзанна бундан хабар топиб, асабийлашган.
Ритик Рошан ва Приянка Чопра
Фото: Pinterest
Приянка Чопра ҳам Ритик сингари Болливудда кўплаб ҳамкасблари билан яқин муносабатда бўлган. У Ник Жонасдан олдин Шоҳрух Хон, Акшай Кумар, Шаҳид Капур, Харман Бавеж ва бошқа эркаклар, жумладан, Ритик Рошан билан учрашган. Бироқ у ва Ритик ишқий муносабатларини яширган ва ушбу мавзудаги миш-мишларга изоҳ бермаган. Эслатиб ўтамиз, улар «Криш» ва «Олов изи» каби фильмларда бирга роль ижро этган.
Ритик Рошан ва Катрина Каиф
Фото: Pinterest
Ритикнинг навбатдаги севгилиси Катрина Кайф бўлди. Улар биргаликда иккита фильмда рол ўйнаган. Биринчиси, Зоя Ахтарнинг «Ҳаёт зерикарли бўлмаслиги керак», иккинчиси «Куннинг рицари» фильмининг ремейки эди. Миш-мишлар Кангана Ранаут Катринани Ритик Рошан билан ажралишида айблаганидан сўнг тарқалган.
Ритик Рошан ва Кангана Ранаут
Фото: Pinterest
Ритик ва Кангана муносабатлари бузилганидан кейин очиқчасига гаплаша бошлади. Манбаларга кўра, Ритик ва Кангананинг муносабати «Учар варрак» фильмининг суратга олиш майдончасида бошланган. Муносабатлар якун топгач, Ритик ва Кангана ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган.
Ритик Рошан ва Барбара Мори
Фото: Pinterest
«Учар варрак» фильмини суратга олиш пайтида, Ритик ҳамкасби Барбара Мори билан учрашгани ҳақида кўп миш-мишлар тарқалди. Шов-шувлар фақат фильм чиқарилгандан сўнггина тўхтади.
Ритик Рошан ва Швета Баччан
Фото: Pinterest
Ишониш қийин, аммо Ритик Рошан Швета Баччан билан ҳам учрашди. Лекин на Ритик, на Швета ва ҳатто уларнинг оила аъзоларидан ҳеч бири бу мавзуда бирорта изоҳ бермаган, чунки уларнинг алоқаси кўпчилик учун равшан эди. Швета акаси Абхишек Баччан, у ва Ритик болалик ва ўсмирлик даврида яқин дўст бўлганлари ва бир-бирлариникига тез-тез ташриф буюришларини бир неча бор айтиб ўтган.
Ритик Рошан ва Сюзанна Хон
Фото: Pinterest
Ритик ва Сюзанна турмуш қуришдан олдин яқин дўст бўлган. Сюзанна эрининг кўплаб юлдузлар билан муносабатларига дош беролмади ва ажрашишга қарор қилди. Лекин уни қўллаб-қувватлашда ва ҳимоя қилишда давом этмоқда. Сюзанна ва Ритик никоҳлари бузилганига қарамай, дўстона муносабатни сақлаб қолган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...