22:35 / 05.09.2021
2 972

"У мен учун шунчаки Бобо эди": Марьям Тиллаева Ислом Каримовни хотирлади

"У мен учун шунчаки Бобо эди": Марьям Тиллаева Ислом Каримовни хотирлади
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси Марьям Тиллаева ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида бобоси ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.

Марьям Тиллаева Каримовнинг кенжа қизи - Лола Каримова-Тиллаеванинг фарзанди. Таниқли блогер Амиран Сардаровнинг рафиқаси.
"Бугун мен учун жуда муҳим сана. Бувам ўтганларига беш йил тўлди. Ўша фожиали кун, у худди кеча рўй берганидек, ҳамон ёдимда ва худди аввалгидек буларнинг барчаси ҳақиқатда рўй берганига ишонишни истамайман. Ислом Каримов мен учун каминани сузишга, машина ҳайдашга, теннис ўйнашга, чана ва роликда учишга ўргатган оддий Бобо эди. Бобо мен учун жуда катта қадрга эга эди, мен, болакай учун у ҳамма нарсада ёрдам берадиган супер қаҳрамон эди мисли. Биз ҳатто биргаликда уйнинг унчалик катта бўлмаган томига чиқар эдик, қуриган ариқ бўйича тошлар устида сайр қилардик. Болаларга хос бўлган барча қитмирликларимга қарамай, у мени катта одамдек қабул қилар ва мен ўзимни айроча сезардим. Баъзан самога қараб ич-ичимда: "Бобо, менга жуда кераксиз. Сизни яхши кўраман, биз биргаликда ўтказган дамларни қаттиқ соғиниб яшайман", - дейман, деб ёзади Марьям Тиллаева.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » "У мен учун шунчаки Бобо эди": Марьям Тиллаева Ислом Каримовни хотирлади