5 109
Ҳошим Арслоновнинг ўғли Жамшид Арслонов дадасига туҳмат қилганлар ҳақида гапирди (видео)
Фото: «Дарё»
«Сардор» сериалидаги курсант Ботир Розиқов роли билан машҳурликка эришган актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳошим Арслоновнинг тўнғич фарзанди Жамшид Арслонов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.
Жамшид Арслонов дадаси Ҳошим Арслонов вафотидан сўнг тарқалган баъзи бир туҳмат ва уйдирма гапларга ойдинлик киритди.
- "Дадам, Аллоҳ раҳматига олган бўлсин, 63 ёшларида дунёдан ўтдилар. Телевидение, дубляж ёки театрга кўпинча пиёда борардилар. «Ўзимиз машинада олиб борайлик», десак ҳам кўнмасдан, пиёда кетардилар. Кейин билсак, пиёда юриб билган такбирлари, зикр ва дуоларини айтиб кетарканлар. Сўнгги бош ролни ижро этган фильмлари — «101-рейс» фильми бўлган. Ўша фильмда ҳам суратга олиш ишларидан кейинги съёмкаларни якунлаб, тўғри аэропортга — Умра сафарига кетдилар.
Дадам ҳақида билиб-билмай фикр билдирган одамлардан жуда ҳам нафратланаман. Дадам ўтгандан сўнг «Ҳошим Арслонов Умрага бориб, амалларини адо эта олмабди», деган гаплар қулоғимга чалинди. Аллоҳ гувоҳ, Расулуллоҳнинг равзаларига икки марта кириб чиқдилар. Умра амалларининг барчасини бажарганлар.
Аллоҳга шукр қиламан, шунчалик азиз қилиб, саждага бошларини теккизиб, Умрадан сўнг бир кун ҳам гуноҳ қилмасдан, азиз қилиб олиб кетганига шукр.
Одамлар жанозага келиб, «Бир йилдан кейин сизларнинг аҳволингизни кўраман», деб кетганлар ҳам бўлибди. Бировга ёмонлигимиз йўқ, душманлигимиз йўқ, эшигимиз ҳаммага очиқ, ҳеч кимни орқасидан ёмонлик қилмаганмиз. Одамзод ҳар хил экан, ҳаммани рози қилиш қийин экан.
Дадамнинг бировга ғайирлик қилганларини кўрмаганман. «Мен Ҳошим Арслоновман, эл таниган актёрман», дея манманлик қилганларини кўрмаганман. Кимгадир ҳасад билан қараганларини билмайман, лекин шундай инсоннинг ортидан гапиришганига ҳайрон қоламан. Аллоҳ ҳамманинг ўзига инсоф берсин", - дейди Ҳошим Арслоновнинг фарзанди, актёр Жамшид Арслонов.
Маълумот учун, Жамшид Арслонов 1978 йил 13 май куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. «Занжир», «Сардор», «Чемпионлик орзуси» сериаллари ҳамда «Отамдан қолган далалар» фильмида бош ва турли даражадаги ролларни ижро этган. Жамшид Арслонов «Сардор» сериалида курсант Ботир Розиқов роли билан машҳурликка эришган. «Сардор» сериали 1999—2000 йилларда суратга олинган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...