date
views 2 431

Қайси касалликлар эрта қаришга олиб келади?

Қайси касалликлар эрта қаришга олиб келади?
Фото: «Zen.yandex.ru»
Россиялик профессор, тиббиёт фанлари доктори Aндрей Илницкий эрта қаришга олиб келадиган энг кенг тарқалган касалликлар ва ҳолатларни маълум қилди.

«Эрта қаришга олиб келадиган энг кенг тарқалган касалликларга юқори қон босими, семизлик, қандли диабет ва холестерин алмашинуви бузилиши киради. Aгар шулардан бирортаси бўлса, эрта қариш синдроми эҳтимоли бор дейишимиз мумкин», — деди Ильницкий.

Агар бундай ҳолат тузатилса, синдромни бартараф этиш мумкин. Мисол учун, одам қон босимини пасайтириш учун дори-дармонларни қабул қилса, эрта қариш каби нохуш ҳолатнинг олдини олган бўлади.

«Тиббиёт замонавий технологияларни ифодалайди. Aгар бундай ҳолатлар даволанса, эрта қариш йўқолади», — дея қўшимча қилди у.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Қайси касалликлар эрта қаришга олиб келади?