Фото: Freepik
Саломатликда турли муаммолар бўлмаслиги учун совуқ кунларда, айниқса, оёқни иссиқ тутиш керак.
Биринчи сабаб — тез ухлаб қоласиз
Американинг уйқу муаммоларини ўрганувчи миллий фонди мутахассисларининг маълум қилишича, оёқни иссиқ тутиш мияга ухлаш кераклигини билдириб, сигнал юборилишини таъминлайди. 2007 йилда ўтказилган тадқиқотда олимлар иштирокчиларни икки гуруҳга бўлган. Улардан бири иккичисидан фарқли ўлароқ пайпоқ кийиб ухлаган. Натижада оёғи иссиқ бўлган иштирокчиларнинг тезроқ ухлагани аниқланган.
Иккинчи сабаб — қон қуйилиши кузатилмайди
Кечаси эт увишишидан азият чекадиганлар, албатта, пайпоқ кийиб ухлаши керак. Оёқ исиганда қон томирлари кенгайиб, қон айланиши яхшиланади. Ушбу жараён тана ҳароратини меъёрлаштиради, ухлашга халал берадиган бир қанча аломатларни қисқартиришга ҳисса қўшади.
Учинчи сабаб — оёқларингизни кўриниши ёмонлашмайди
Оёқ териси кўчишни бошласа, ухлашдан аввал намлантирувчи крем суртинг. Кейин эса тоза пахтадан тикилган пайпоқ кийишни унутманг. Натижа узоқ куттирмайди.
Тўртинчи сабаб — ижобий кайфият таъминланади
Анъанавий Хитой тиббиётида кечаси пайпоқ кийиш жуда ҳам фойдали деб ҳисобланади. Осиёлик шифокорларнинг фикрича, совуқ ҳаёт учун муҳим бўлган кучни чиқариб юборади. Иссиқ пайпоқ кийганда эса позитив энергия таъминланиб, қон айланиши яхшиланади.
Қандоқ пайпоқ кийиш керак?
Синтетик ва ҳаддан ортиқ қаттиқ матодан тикилган пайпоқлар кийманг. Пахта матосидан тикилган, тўпиқ суягини ёпиб турадиган пайпоқ энг маъқули. Пайпоқни ҳар куни алмаштириш керак. Яхшиси, кечки ванна ва душ қабул қилгандан, тери яхшилаб қотганидан кейин кийиш лозим.
Муқобил вариантлар
Оёқни қизитишнинг пайпоқдан бошқа усуллари:
- ухлашдан ҳеч бўлмаганда ярим соат аввал пайпоқ-шиппак кийинг;
- оёққа иссиқ сув солинган грелка ёки баклажка қўйинг;
- устингизга иккита адёл ёпинг, исиб кетганда биттасини олиб қўйишингиз мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?