Олимларнинг фикрига кўра, тоза сув — саломатлик ва вазн йўқотиш учун сайёрадаги энг яхши ичимлик.
Сувнинг вазн йўқотишга ёрдам берадиган усулларидан бири иштаҳани пасайтиришдир. Миянинг худди шу қисми очлик ва чанқоқлик сигналларини талқин қилгани учун, мия бу очлик туйғуларини чанқоқлик билан чалкаштириб юбориши осон бўлади.
«Annals of Family Medicine»да чоп этилган Миллий соғлиқни сақлаш тадқиқотлари (NHANES) маълумотлари асосида ўтказилган катта тадқиқот, сувнинг етарли даражада истеъмол қилинмаслиги ва семириш ўртасидаги боғлиқликни аниқлаган. Бу эса яхши гидрациянинг вазнни бошқаришда ҳал қилувчи рол ўйнашини кўрсатади.
«Зирали сувни синаб кўринг», — дейди тиббиёт фанлари доктори, диетолог Триста Бест.
Сиз қуритилган зира уруғлари ёрдамида уйда зира сувини осонгина тайёрлашингиз мумкин. Антиоксидантларга бой зираворлар иммунитет ва ичак соғлиғини яхшилаш, яллиғланишни камайтириш ва саратон хавфини камайтиради.
Текширувлар натижасига кўра, зира ёғларни йўқотишга фойдали таъсирини ва метаболизм тезлигини ошириши аниқланган.
Бест шунингдек, зира суви қондаги қанд миқдорини тартибга солишга ёрдам беришини, ҳужайраларга глюкоза ва инсулин етказиб беришга ёрдам беришини такидлаган.
Агар танада қондаги қанд миқдори юқори бўлса, ҳужайралар сизга керак бўлгандан кўра кўпроқ глюкоза тўплай олади ва уни ёғга айлантиради. Зира сувини иссиқ ва совуқ ҳолда истеъмол қилиш мумкин.
Бир ош қошиқ зира уруғини кечаси бир стакан сувга солиб қўйинг. (Баъзи одамлар уруғларни майдалашни яхши кўрадилар, бунинг натижасида улар зира таркибидаги табиий ёғларини чиқариб юборадилар.)
Эрталаб аралашмани тахминан беш дақиқа давомида қайнатинг. Сув совиганида, уруғларни тўкиб ташланг. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?