14:45 / 16.10.2021
2 076

Кузда совуқ қотишга сабаб бўладиган 6 сабаб

Кузда совуқ қотишга сабаб бўладиган 6 сабаб
Фото: «Домашний очаг»
Куз фаслида кўпчилик совуқ қотиб юриш сабаб ноқулайликни ҳис қилади. Аслида эса бу асло ўз-ўзидан бўлиб қолмайди.

Қон босимининг пастлиги
Қон босими паст одамларда қон томирларнинг тонуси, паст бўлади ва қон секин айланади. Адёлга ўраниб олмасдан организмни ичидан иситиш муҳим саналади. Бунинг учун жисмоний машқларни бажариш, сайр қилиш айни муддао. Қолаверса, бир финжон чой ҳам бу борада ёрдам беради.

Ухлолмаслик ва парҳез
Етарлича ухламасангиз ва калория миқдори камайса, терморегуляция ёмонлашгани ҳисобига одатдагидан кўпроқ совқотишингиз мумкин. Парҳез эса организмни энергияни тежаб, моддалар алмашинувининг секинлашишига олиб келади.

Чекиш
Чекиш давомида қон томирларнинг торайиши сабаб қўл-оёқларнинг совиши тез-тез кузатилади. Дискомфортдан қочиш учун қўллари тез-тез машқ қилдириб туринг. Совуқ ҳавода ҳаддан ортиқ тор пойабзал кийманг. Ўзингизни яхши ҳис қилиш учун долчин ёки кардамон қўшилган ичимлик ичинг.

Иссиқ кийининг
Иссиқ кийинганингиз яхши. Ёпишиб турадиган кийим устидан кенг турадиган свитер кийинг.

Темир моддасининг етишмаслиги
Гемоглобин миқдорининг кам экани ҳисобига организмга кислород етишмаслиги кузатилади. Бунинг ҳисобига заифлик, бош оғриғи ва совуққа ожизлик кузатилади. Бунда гемоглобин етишмаслигининг сабабини топиш муҳим. Бу жиддий касалликка хос жиддий аломат бўлиши мумкин.

Гормонал дисбаланс
Қалқонсимон без функциясининг пасайгани ҳисобига моддалар алмашинуви секинлашиб, иссиқлик алмашинуви секинлашади. Бундай одамларда оёқлар совиши кузатилади, шу сабаб ҳам қалин пайпоқ кийиш имконини берувчи қулай пойабзал кийинг. Қўлқопларни эса чарм эмас, жун матосидан тикилганини харид қилиш тавсия қилинади.

Ҳомиладорлик
Ҳомиладор аёллар кўпинча совуқдан азият чекади. Гормонал ўзгариш бу каби муаммоларга сабаб бўлади. Бир неча қават кийиниш битта қалин свитер кийгандан яхшироқ. Кийим ҳаракатланишга халал бермаслиги, тор бўлмаслиги керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кузда совуқ қотишга сабаб бўладиган 6 сабаб