Фото: Getty Images
Қайси маҳсулотлар ҳаёт учун муҳим бўлган аъзолардан бири — жигар фаолиятини яхшилаши ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Ранг-баранг сабзавотлар
Ранг-баранг сабзавотлар каратиноидлардан ташқари, сабзавотларда жигар ҳужайраларини зарарли радикаллардан ҳимоя қилувчи, яллиғланиш жараёнининг олдини олувчи антиоксидантларга ҳам бой саналади. Қолаверса, қариш жараёнини секинлаштиргани сабаб ҳам рационга қизил ва оловранг сабзавотлар — сабзи, қовоқ ва булғори қалампирини киритиш тавсия қилинади.
Гулкарам
Гулкарам нафақат жигар, балки бутун организм учун муҳим бўлган витамин ва минералларнинг кони саналади. Уни доимий равишда истеъмол қилиш жигар фаолиятини яхшилаб, ўт суюқлигини жадал ажралишини таъминлайди, организмдан шлакларни чиқаришга ҳисса қўшади. Бундан ташқари, парҳезбоплиги учун сарвқомат бўлишни истаганлар рационига киритиш тавсия қилинади.
Авокадо
Антиоксидант бирикмалар, витамин ва фойдали ёғларнинг кони бўлган авокадо жигар ҳужайраларини тикланиши ва мустаҳкамланишига ҳисса қўшади, фаолиятини яхшилайди.
Сули ёрмаси
Сули ёрмаси клетчатка ва жигарни зарарланишдан сақлайдиган бета-глюканларнинг кони саналади. Унинг истеъмоли келиб чиқиш эҳтимоли юқори бўлган сурункали касалликларнинг ривожланиш хавфини камайтиради. Шунингдек, ошоқозн-ичаклар тракти, мия фаолиятини яхшилаб, вазнни меъёрда бўлишини таъминлайди. Секин сингадиган углеводлар сероблиги ҳисобига узоқ вақт қоринни тўқ тутади.
Қуритилган мевалар
Қуритилган мевалар жигарнинг меъёрий фаолияти учун муҳим бўлган глюкоза, витамин ва минералларнинг кони. Қўшимча шакари бўлмаган табиий маҳсулот, витамин ва клетчаткаларга бойлиги билан ўзига хосдир. Қуритилган ўрик, қорағат ва анжир, айниқса жигар учун фойданинг кони. Аммо калорияси сероб экани сабаб истеъмол борасида меъёрни билиш тавсия қилинади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»