23:05 / 17.11.2021
3 511

Ухлашдан аввал кефир ичиш фойдалими ёки зарарли?

Ухлашдан аввал кефир ичиш фойдалими ёки зарарли?
Фото: Harper’s Bazaar
Ухлашдан олдин бир стакан кефир ичишнинг фойдалари кўпчиликка маълум. Тунда ушбу сут маҳсулотларини ичиш ҳазм қилиш тизимига ёрдам беради, уйқуни яхшилайди ва ҳатто иммунитетни мустаҳкамлайди, деган қараш чиндан ҳам тўғрими?

Кефирнинг ўзи жуда фойдали ичимликдир. Унинг таркибида lactobacillus каби ноёб пробиотик мавжуд бўлиб, у зарарли бактерияларга тўсқинлик қилади. Бундан ташқари, кефир таркибида антибактериал хусусиятларга эга бўлган полисахарид кефиран мавжуд. Кефир таркибидаги пробиотиклар ичакдаги фойдали бактериялар мувозанатини тиклашга ёрдам беради.

Шунингдек, кефир кальцийга бой, лекин айни пайтда сутдан бир неча баробар камроқ лактоза мавжуд. Ичимликнинг калория миқдори ҳам оз, шунинг учун у вазн сақлайдиган ҳар бир киши учун жуда мос келади. Кефирни истеъмол қилиш масаласи бўйича уни ётишдан олдин ичиш тавсия этилмайди. Ичимлик оқсилга бой бўлиб, организм уни ҳазм қилиш учун вақт ва куч талаб қилади. Уйқу жараёнида барча жараёнлар, жумладан, овқат ҳазм қилиш секинлашади. Натижада кефир тўлиқ ҳазм бўлмайди, эрталаб эса ичакларни шиширади ва ноқулайлик пайдо бўлиши мумкин.

Агар ухлашдан олдин кефир ичиш одати бўлса, уни ётишдан 1,5-2 соат олдин ичиш керак. Бу вақт маҳсулот ҳазм бўлиши учун етарли, шундагина ундан максимал фойда олиши мумкин. Умуман олганда, кефирни истеъмол қилишга қарши кўрсатмалар йўқ, аммо буйрак ва ошқозон-ичак тракти касалликлари билан оғриган беморлар кўпроқ эҳтиёт бўлиши керак ва шифокор билан маслаҳатлашиши зарур.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ухлашдан аввал кефир ичиш фойдалими ёки зарарли?