Фото: Pinterest
Соғлиқни сақлашнинг биринчи ва асосий қоидаси – ўз вақтида шифокорга мурожаат қилишдир. Агар организмда бирор ғайриоддий, ноаниқ ёки хавотирли аломатлар сезилса, иложи борича тезроқ кўрикдан ўтиш керак – бу ўз вақтида ташхис қўйиш ва даволанишнинг муваффақиятини белгилайди. Аммо яна бир қоида бор: ҳеч қандай ҳолатда ваҳимага тушмаслик керак, ҳатто аломатлар қўрқинчли туйилса ҳам. Қуйида қандай аломатлардан хавотир олмаслик кераклигини билиб олиш мумкин.
Кўкрак қафасидаги оғриқ
Кўкрак қафасида ўткир оғриқ кузатилганда, биринчи навбатда, юрак хуружи тахмин қилинади. Аммо бу оғриқлар юрак хуружининг бошқа белгилари билан бирга бўлмаса, бемор етарлича ёш бўлса ва диабет ёки юрак хуружи хавфини оширадиган бошқа касалликларга эга бўлмаса, кўкрак қафасидаги оғриқлар, эҳтимол, кўпроқ зарарсиз касалликлар билан боғлиқ. Кўпинча, бу юрак уриши, стресс, невралгия ёки ҳатто машқлар пайтида пекторал мушакларнинг ҳаддан ташқари кучланишида намоён бўлиши мумкин. Аммо оғриқ бир неча кун ичида йўқолмаса, шифокор ҳузурига бориш лозим.
Юракнинг тез уриши
Худди юқорида маълум қилинганидек, бу аломат ҳам юрак касаллиги билан боғлиқ эмас. Тахикардия стресс, сувсизланиш, уйқу етишмаслиги ёки жуда кўп кофеин аломати бўлиши мумкин. Аммо юрак уриши нафас сиқилиши билан кечса ёки бир неча кун ичида йўқолмаса, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
Қўлларнинг титраши
Қўл титраши Паркинсон касаллигининг асосий кўринишларидан бири бўлишига қарамай, ушбу аломат пайдо бўлганида қўрқишга шошилмаслик керак. Қўл титраши қондаги глюкозанинг пастлиги ёки қалқонсимон без фаолиятида бузилиш, шунингдек, кофеин ва бошқа қўзғатувчиларни ортиқча истеъмол қилишдан келиб чиқиши мумкин. Аммо қўлларнинг титраши ҳаракатнинг сустлиги ва унутувчанлик билан бирга кузатилса, невролог билан маслаҳатлашишга арзийди.
Хотиранинг йўқолиши
Инсон ёши улғайган сари хотира билан боғлиқ муаммоларга дуч келади. Буни ҳатто деменциянинг бошланиши деган ўй келиши шубҳасиз. Аммо хотирадаги кичик узилишлар кўпроқ зарарсиз сабабларга кўра юзага келиши мумкин. Масалан, оғир ёки узоқ давом этган стресс туфайли сўзларни ва қисқа муддатли хотирани топишда қийинчиликларга дуч келиш одатий ҳолдир. Лекин уйга борадиган одатий йўлни ёки яқинларнинг юзини унутиб қўйиш кузатилса, соҳа мутахассисига мурожаат қилиш керак.
Бўғимлардаги товуш
Агар бу оғриқли бўлмаса, ортиқча ташвишланишнинг кераги йўқ. Бўғимларда ҳаво тўпланиши туфайли ҳаракат давомида қарсиллаб туради. Агар бу кўп безовта қилса, машқлар бажариш ёки илиқ компресс қилиш тавсия этилади. Аммо товуш эффектларига ноқулайлик ёки оғриқ ҳисси қўшилса, шифокор билан маслаҳатлашиб, артритни даволашни иложи борича тезроқ бошлаш керак. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи