20:15 / 30.11.2021
2 947

Лўппи ёноқлардан халос бўлишга кўмаклашувчи юз машқлари

Лўппи ёноқлардан халос бўлишга кўмаклашувчи юз машқлари
Фото: Marie Claire
Парҳез ва спорт машқларини канда қилмаслик орқали сарвқомат кўринишга эга бўлиш мумкинлиги рост, аммо юздаги муаммоларни бартараф қилиш учун бунинг ўзи етмаслиги мумкин. Гап шундаки, юз мушаклари ҳам қомат сингари фаол бўлишга эҳтиёж сезади. Marie Claire нашри ҳар куни бажариш мумкин бўлган машқлар ҳақида маълумот бериб ўтади.

Алифбодаги ҳарфларни дона-дона қилиб айтиш
Алифбодаги ҳарфларни овоз чиқарган ҳолда бирма-бир айтиб чиқинг. Айниқса, унлиларнинг айтилишига эътибор беринг. А ҳарфида оғзингизни иложи борича каттароқ очишга ҳаракат қилинг. Э ҳарфида бўлса табассум қилинг, бу ёноқлар учун аъло машқ бўлади. I — такрор табассум қилинг. О — лабларингиз ушбу ҳарф шаклини такрорласин, У — лаблар бирлашсин.

Фото: Marie Claire
Мазкур машқ нафақат ёноқларни, балки бўйин териси ва иякларни ҳам таранглаштиради.

Лунжни ҳаво билан тўлдириб амалга ошириладиган машқ
Оғиз бўшлиғини гўё шар пуфламоқчидек тўлдиринг ва 10 сония ҳолатни сақланг, кейин юз мушакларига дам беринг. Ушбу машқни 2 дақиқа такрорланг. Шундан кейин оғизни катта очиб, тилингизни имкон борича чиқаринг, 10 сония шундай туришга ҳаракат қилинг. Сўнгра гўё «о» демоқчи бўлгандек оғизни очинг. Бир неча сониядан кейин оғизни ёпиш мумкин бўлади.

Фото: Marie Claire
Оғизни яна ҳаво билан тўлдиринг, лабнинг пастки қисмини шиширинг. Оғиз-бурун атрофидаги бурчакда бироз зўриқиш сезилиши керак. 10-15 сониядан кейин қошларни худди бирор нарсадан ҳайратлангандек кўтаринг. 20 сония шундоқ туринг. Юз машқларини бажариш давомида нафаснинг тўғри олинишига эътиборли бўлинг. Чуқур ва диафрагмани тўлдириб, яхшироқ олинган нафас ҳужайраларни кислород билан таъминлаб, қон айланишини яхшилайди.

Юз мушакларини ишлатиш
Лўппи ёноқларни парҳез қилиш орқали йўқотиш мумкин, аммо юзнинг шакли ўзига хос бўлиши учун бунинг ўзи етарли эмас. Гап шундаки, юз мушаклари алоҳида машқларини талаб қилади. Болаликдагидек юзни буриштириш юз шаклини яхшилашнинг энг яхши усули ҳисобланади.

Фото: Marie Claire
Лабларни бирлаштириб суратдагидек машқни бажариш ва ушбу вазиятни 30 сония ушлаб туриш бу борада яхши самара беради. Эрта ажин тушишининг олдини олиш учун бу вақтда кўзларни катта очиш муҳим.

Бақбақани йўқ қилишга ёрдам берадиган машқ
Лўппи ёноқлардан ташқари, осилган бақбақадан ҳам азият чекадиган бўлсангиз, ушбу машқ сиз учун айни муддао. Бунинг учун бошни эҳтиёткорлик билан орқага кейин эса олдинга эгинг.

Фото: Marie Claire
Бу вақтда бўйин ва юз мушакларида енгил зўриқиш кузатилиши керак. Натижа бир неча ҳафтадан кейин сезилиши учун ушбу машқни кунига 30 марта бажариш керак. Янада яхши самара бўлиши учун эса намлантирувчи крем ёрдамида юзни енгил массаж қилиш тавсия қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Лўппи ёноқлардан халос бўлишга кўмаклашувчи юз машқлари