Фото: Harper’s Bazaar
Яшил (қўзоқли) ловия — рациондан ўрин олиши шарт бўлган дуккакли маҳсулотларнинг энг фойдали тури ҳисобланади. XVIII асрда илк бор пазандачиликда фойдаланилган ушбу маҳсулотнинг қандай хусусиятлари бор экани ҳақида Harper’s Bazaar нашри маълумот бериб ўтади.
Яшил ловия витамин ва минералларнинг кони саналади. Бундан ташқари, ловия табиий антиоксидант ҳисобланган C витаминига бой. Организмни зарарли радикаллардан ҳимоя қилади, яллиғланиш жараёнларининг олдини олади, коллаген ишлаб чиқарилишининг олдини олиб, қариш жараёнини секинлаштиради. Ушбу маҳсулот, шунингдек, асабдан бошлаб таянч-ҳаракатгача бўлган барча тизимга ижобий таъсир қиладиган А, Е ва К витаминларини ўз ичига олади.
Клетчатка, фолий кислотаси, магний ва калийнинг умумлашмаси ҳисобига юрак-қон томир касалликларининг олдини олади. Унда C витаминининг яхши сингишига ёрдам берадиган темир моддаси сероб бўлади. Таркибидаги фитонутриентлар қондаги қанд миқдорини назорат қилиб, иккинчи даражали қандли диабетнинг ривожланиш хавфини камайтиради. Ундаги аргинин моддаси худди инсулин сингари таъсир кўрсатади. Юқоридаги хусусиятларга эга эканидан ташқари калорияси камлиги ҳисобига вазн ташлашни истаганлар учун энг яхши маҳсулот саналади.
Клетчатка миқдори кўплиги сабаб узоқ вақт қоринни тўқ тутади, ортиқча овқатланишнинг олдини олади. Озиқлантирувчи модда мужассам экани сабаб эса ичаклар саломатлигини яхшилайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди