Фото: Harper’s Bazaar
Қадимги Мисрда энергияни тиклаши, иссиқ кунларда чанқоқни босишига ишонилган каркадели ичимлик бир қанча сурункали касалликларнинг олдини олиш билан бирга, вазнни назорат қилишга ҳам ёрдам беради. Harper’s Bazaar нашри нима учун ушбу ичимликни канда қилмаслик тавсия қилиниши ҳақида маълумот беради.
Қандай фойдали хусусиятлари бор?
Артериал қон босимни меъёрлаштириб, қон томирлар деворини мустаҳкамлайдиган антоциан ва рутинга бой саналган каркаде таркибидаги линол кислотаси қондаги «ёмон» холестерин миқдорини камайтиради, «яхшиси»нинг ишлаб чиқарилишини жадаллаштиради.
Табиий антиоксидант C витаминининг кони экани сабаб иммуноглобулиннинг ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, вирусларга қарши курашишга ёрдам беради. Қолаверса, «ёшлик оқсили» коллаген ишлаб чиқарилишини яхшилаб, қариш жараёнини секинлаштиради. Таркибидаги антоцианинлар яллиғланиш жараёнини секинлаштиради, полифеноллар эса ошқозон-ичак трактини меъёрлаштириб, жиғилдон қайнаши, ичаклар билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олади.
Мева кислотаси эса организмни тозалаб, метаболизмни яхшилайди. Унда мужассам бўлган комплекс микроэлементлар диққатни жамлаш ва иш самарадорлигини ошишига ёрдам беради. Иш вақтида истеъмол қилинган каркадели чой бир финжон қаҳванинг ўрнини босади ва тетиклашишга ёрдам беради.
Қандай тайёрлаш керак?
3 чой қошиқ каркаде устидан 600 мл қайноқ сув, кейин эса занжабил, долчин ёки лимон қўшинг. 15-20 дақиқа дам еганидан кейин бемалол ичсангиз бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди