Фото: Harper’s Bazaar
Киви — биология нуқтаи назаридан резавордир. ХХ асрнинг бошларида Хитойдан Янги Зеландияга киви олиб келинди ва нордон резавор меваларни киви деб атайдиган нарсага айлантириш учун тахминан 30 йил керак бўлди.
Меванинг номи Янги Зеландия рамзи — киви қушига ўхшашлиги билан боғлиқ. Унинг витамин таркиби келиб чиқиш тарихидан кам эмас. Кивининг мева қисмида актинидин ферменти мавжуд. Бу оқсилларни парчалаш ва овқат ҳазм қилишни осонлаштириш учун керак. Актинидига қўшимча равишда, мева кислоталари овқат ҳазм қилишга ёрдам беради. Бу, айниқса, ошқозонда хлорид кислотаси етарли даражада ишлаб чиқарилмаганида жуда фойдали. Хитой тиббиётида киви асрлар давомида овқат ҳазм қилиш тизимини нормаллаштириш ва буйрак тошлари хавфини камайтириш учун истеъмол қилинади.
Киви C витамини миқдори бўйича рекордчилардан бири — 100 грамм мева 4 кунлик нормани ташкил қилади. C витамини кучли табиий антиоксидантдир. У ҳужайраларни эркин радикалларнинг шикастланишидан ҳимоя қилади, яллиғланишнинг ривожланишига тўсқинлик қилади, қаришни секинлаштиради ва терининг ҳолатини сезиларли даражада яхшилайди, унга бир текис ранг ва ёрқинлик беради. C витаминининг яна бир муҳим фойдаси шундаки, у организмнинг коллаген ишлаб чиқаришини рағбатлантиради.
Ушбу мева иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Мевани мунтазам истеъмол қилиш танани вируслар ва касаллик қўзғатувчи бактериялардан ҳимоя қиладиган иммуноглобулин ишлаб чиқаришни орттиради.
Киви К витамини, калий ва қонни суюлтирувчи табиий компонентларга бой. Бу моддалар қон қуюқлашиш хавфини камайтиради, юрак мушакларини мустаҳкамлайди, қон томирлари деворларининг эластиклигини оширади. Ва ниҳоят, киви парҳезбоп маҳсулот ҳисобланади. Унда шакар ва калория миқдори паст, шунинг учун диэтологлар уни вазн ташлаётган ҳар бир кишининг рационига киритишни тавсия қилади. Ёрма, йогурт ва салатларга киви қўшиб, уни газак ёки ширинлик сифатида истеъмол қилиш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади