Фото: Harper’s Bazaar
Ҳаёт учун энг муҳим аъзолардан ҳисобланган жигар билан боғлиқ муаммолар келиб чиқмаслиги учун қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия қилиниши ҳақида Harper’s Bazaar нашри маълумот бериб ўтади.
Ранг-баранг сабзавотлар
Сабзавотларнинг ранги табиий антиоксидант ҳисобланган каротиноид билан боғлиқ — қанча ёрқин бўлса, фойдали моддалар шунча бисёр бўлади. Сабзавот таркибидаги жигар ҳужайраларини зарарли радикаллардан ҳимоя қиладиган антиоксидантлар яллиғланиш жараёнининг олдини олади, шунингдек, қариш жараёнини ҳам секинлаштиради. Шу боис рациондан қовоқ, сабзи ва булғор қалампири сингари ранг-баранг сабзавот ва меваларнинг ўрин олиши муҳим саналади.
Гулкарам
Гулкарамда нафақат жигар, балки бутун организм саломатлиги учун зарур бўлган витамин ва минераллар бисёр бўлади. Уни канда қилмаслик жигар фаолиятини яхшилайди, сафронинг фаол ажралиши ҳамда организмдан шлакларни жадал чиқариб юборишга ҳисса қўшади. Парҳезбоп бўлгани сабаб вазн ортишидан қўрқмай истеъмол қилиш ва рационга қўшиш мумкин.
Авокадо
Антиоксидант, витамин ҳамда ёғ кислоталарининг кони бўлган авокадо жигар учун жуда ҳам фойдали саналади. Жигар ҳужайраларини мустаҳкамлаб, уларнинг қайта тикланишига ҳисса қўшади. Таркибидаги антиоксидант эса жигар фаолиятини янада жадаллаштиради.
Сули ёрмаси
Клетчатка, жигар ҳужайраларининг зарарланиши ҳамда сурункали касалликларнинг келиб чиқиш эҳтимолини камайтирадиган бета-глюканга бой саналган сули ёрмаси ошқозон-ичак тракти, мия фаолиятини яхшилаб, вазннинг меъёрда бўлишини таъминлайди. Секин ҳазм бўладиган углеводлар сероб экани сабаб узоқ вақт тўқ тутиб, ортиқча овқатланишнинг олдини олади.
Қуритилган мевалар
Қуритилган мевалар жигарнинг меъёрий фаолияти учун зарур бўлган глюкоза, витамин ва минераллар, шунингдек, клетчатканинг ҳам кони. Қуритилган ўрик, олхўри ва анжир сингари маҳсулотлар жигар учун айниқса фойдали ҳисобланади. Аммо калорияга бой экани боис истеъмол борасида меъёрни билиш ва ҳаддан ортиқ даражада истеъмол қилмаслик тавсия қилинади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар