20:55 / 06.01.2022
1 643

Тезда ва тиниқиб ухлашга ёрдам берадиган фойдали маслаҳатлар

Тезда ва тиниқиб ухлашга ёрдам берадиган фойдали маслаҳатлар
Фото: AdMe
Уйқу билан боғлиқ муаммолар нафақат саломатлик, балки кайфиятда ҳам ўз аксини топади. AdMe нашри бунинг олдини олишга ёрдам берадиган тавсияларни эътиборингизга ҳавола қилади.

Соатни кўзга ташланадиган жойдан четга олиб қўйиш
Уйқудан аввал соатга назар ташлаш одат бўлиб қолган, аммо бу аксарият ҳолларда стресс келтириб чиқариши, уйқу сифатини ёмонлаштириши мумкин. Ҳатто хонадан ташқарига чиқариб ташлашингиз ёки соат циферблати кўринмайдиган қилиб, бошқа томонга ўгириб қўйсангиз ҳам бўлади.

Чойшабларни тез-тез янгилаб туриш
Янги ювилган чойшабдан яхши ҳидлар келиб туриши уйқунинг яхшиланишига ҳисса қўшади. Уларни ҳафта давомида камига бир марта ювиш, юздаги ёғ ва тер ажралиши сабаб ҳам ёстиқ жилдларини тез-тез алмаштириб туриш керак.

Уйқудан аввалги одатлар
Бажариладиган майда одатлар мияга ухлаш вақти келганлиги ҳақида сигнал беради. Бир стакан илиқ сув ичиш, ванна қабул қилиш, тинчлантирадиган мусиқа тинглаш бу борада сизга ёрдам бериши мумкин.

Уйқудан аввал хонани тартибга келтириш
Хонанинг тартибсиз экани уйқу билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Тадқиқотларда атрофи тартибсиз бўлган кишиларнинг уйқусида муаммолар кўп бўлиш эҳтимоли юқори экани аниқланган. Гап шундаки, хонага кирганда кўзимиз тушадиган манзара ухлаш жараёнига таъсир қилиши мумкин.

Телефонни қўлингизга олманг
Тадқиқотлардан бирида ишдан бошқа вақтда электрон хатларнинг келишини кутиш жараёни ҳам тинчликнинг бузилиши ва стрессга сабаб бўлиши мумкинлиги аниқланган. Ҳар бир келган янги хабар, бирон қарор қабул қилиш кераклигини бу эса табиийки, мия фаол бўлишини талаб қилади. Айнан шу сабаб ҳам мутахассислар вақтни онгли равишда тақсимлаш кераклигини таъкидлайди.

Ёстиқ танлаш
Қорин билан ухлайдиганларга юмшоқ ва ингичка ёстиқ танлашингиз ёки бўйин оғримаслиги учун ёстиқсиз ухлашингиз мумкин. Осмонга қараб ухлаш умуртқа поғонасига салбий таъсир қилиши мумкин.

Уйқу келмаса, ярим соат кутиб кейин уриниб кўриш керак
Агар уйқу келмаса, тахминан 30 дақиқа бошқа нарса билан чалғиб кейин ухлашга ҳаракат қилиб кўриш керак. Китоб ўқиш, мусиқа тинглаш давомида уйқу келиши мумкин.

Пайпоқ кийиш
Оёқ музлаганда ухлаш қийин бўлиши мумкинлиги сабаб ҳам айрим одамларга пайпоқ кийиш тавсия қилинади. Пайпоқ юмшоқ ва ҳаво ўтказадиган, шунингдек, оёқни иссиқ тутадиган бўлишига эътибор бериш керак.

Кундузи ортиқча ухлаб юбормаслик
Қисқа ва доимий бўлмаган кундузги уйқу чиндан ҳам одамнинг тетиклашишга ҳисса қўшиши мумкин. Аммо унинг 30 дақиқадан ортиб кетиши огоҳликни камайтириб, иш самарадорлигига ҳам таъсир қилиши мумкин. Айнан шу сабаб ҳам кун ўртасида 10 дақиқа ухлаган маъқул.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тезда ва тиниқиб ухлашга ёрдам берадиган фойдали маслаҳатлар