13:30 / 18.01.2022
1 610

Уйқу сифатини яхшилашга ёрдам берадиган усуллар

Уйқу сифатини яхшилашга ёрдам берадиган усуллар
Фото: Pinterest
Бутунжаҳон уйқу жамияти катталар учун уйқу гигиенаси қоидаларини ишлаб чиқди. Агар уларга амал қилинса, муаммолар тезда бартараф этилади.

Бир вақтда уйқуга ётиш ва уйғониш
Дам олиш кунларида кўпчилик ўзига эркинлик беради ва деярли тушгача ухлайди. Бироқ олимларнинг фикрича, бундай номувофиқлик туфайли ритм бузилади. Ҳар куни бир вақтда уйғониш ва ухлаш уйқу сифатининг яхшиланишига ёрдам беради.

Чарчоқни ҳис қилганда, бироз ухлаб олиш учун танаффус қилиш
Қисқа уйқудан кейин тана кучга тўлади. Бироқ тушдан кейин уйқу 45 дақиқадан ортиқ давом этмаслиги кераклигини ёдда тутиш лозим.

Ёмон одатлардан воз кечиш
Мутахассислар спиртли ичимликларни истеъмол қилмасликни ва ухлашдан камида тўрт соат олдин чекмасликни маслаҳат беради. Шунингдек, ушбу одатлардан бутунлай воз кечиш яхшидир.

Кофеинни камайтириш
Бутунжаҳон уйқу жамияти ётишдан камида олти соат олдин кофеинни истеъмол қилишни тўхтатишни тавсия қилади. Шуни ёдда тутиш керакки, у нафақат қаҳваларда, балки чой, газланган ичимликлар ва ҳатто шоколадда ҳам мавжуд.

Ётишдан олдин овқатланиш
Албатта, енгил таомларни тановул қилиш мумкин. Аммо ётишдан тўрт соат олдин оғир, аччиқ ва ширин таомлар истеъмол қилмаслик керак.

Ухлашдан олдин машқ қилиш
Мутахассисларнинг таъкидлашича, спорт билан мунтазам шуғулланиш керак. Бироқ ётишдан олдин жисмоний фаолият уйқу сифатига зарар етказиши мумкин.

Қулай ўрин кўрпани танлаш
Агар ярим тунда иссиқ туфайли уйғониш ҳолати кузатилса, одатдаги кўрпаларни ўзгартириш вақти келди.

Ётоқ хонасини вентиляция қилиш
Ўтказилган тадқиқотда, дераза очиқ бўлса, уйқу сифати яхшиланиши аниқланди. Агар кондиционер бўлса, у ҳолда ухлаш учун энг мос бўлган ҳароратни танлаш керак.

Чалғитувчи шовқин ва ёруғлик
Хонадаги электроника уйқуга халақит бериши мумкин. Мисол учун, милтилловчи рақамли соат, шовқинли компьютер ва албатта, ёқилган телевизор.

Уйқу олдидан гаджетлардан фойдаланиш
Смартфон ёки ноутбукдан фойдаланиб, ётган ҳолда электрон почта хабарларига осонгина жавоб бериш мумкин. Бироқ бу иш билан боғланишга олиб келиши мумкин.

Ушбу қоидаларга риоя қилиш орқали уйқу сифатини яхшилаш мумкин, шунингдек, унинг бузилиши ва уйқу етишмаслигининг олди олинади. Қолаверса, бу жиддий соғлиқ муаммоларига, жумладан, руҳий касалликлар ва юрак-қон томир касалликларига олиб келиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уйқу сифатини яхшилашга ёрдам берадиган усуллар