Фото: Unsplash
Кўпчилигимиз деярли ҳар куни наушникдан фойдаланамиз. Қулоқ тепасига ўрнатиладиган монитор моделларидан фарқли ўлароқ, қулоқ ичига қўйиладиган минигарнитуралар тезроқ ифлосланади.
Қулоқ кири (олтингугурт) табиий равишда қулоқ каналларида тўпланади. Бу бактериялар, замбуруғларни зарарсизлантириш учун қулоқ ичидаги безлар томонидан ишлаб чиқариладиган ёпишқоқ моддадир. Олтингугурт, шунингдек, тасодифан ичкарига кирадиган чанг ва майда ҳашаротлар учун тўсиқ яратади. Олтингугурт ўз-ўзидан стерилдир, аммо ўз функциясини бажаргандан сўнг, у том маънода юқумли бактерияларга тўлади. Қулоқ ичидаги минигарнитуралардан фойдаланганда, кир қулоқ юзасидан уларга ўтади.
Қурилмани доим тозалаб турмасангиз, бактерияларнинг ривожланиши учун қулай муҳит яратилади. Спорт билан шуғулланаётганда мусиқа тингласангиз, вазият янада мураккаблашади. Танадан тер чиқади, қулоқ каналлари эса ёпиқ бўлиб, спорт муҳитида «сузувчининг қулоғи» деб аталадиган касаллик хавфи пайдо бўлади. Бу ташқи акустик каналнинг деворларида терининг яллиғланиши бўлиб, кейинчалик мембрана ва қулоқ пардасининг шикастланишига олиб келиши мумкин.
Бундан ташқари, динамика юзасидаги кир ва чанг овоз сифатини бузади — унинг интенсивлигини пасайтиради ва нуқсонларнинг пайдо бўлишига олиб келади.
Эшитиш воситаларини қанча вақтда тозалаш керак?
Эшитиш воситаларини қанчалик тез-тез тозалаш кераклиги ҳақида аниқ қоидалар йўқ. Буларнинг барчаси уларни қанча вақтдан бери, қандай вазиятда ва қандай шароитда ишлатганингизга боғлиқ. Динамикани текширинг. Агар уларда кўринадиган кир ёки олтингугурт зарралари бўлмаса, уларни нам мато билан артиб олинг ва яна фойдаланинг. Машғулот пайтида фойдаланадиган қурилмалар бундан мустасно. Ҳар бир машғулотдан кейин, айниқса, залда яхшигина терлаган бўлсангиз, уларни яхшилаб тозалаш керак.
Ички каналли наушникарни қандай тозалаш керак?
Фото: Unsplash
Эшитиш воситасидан силикон ёстиқчани, агар мавжуд бўлса, олиб ташланг ва уни ифлослантирувчи катта моддалардан тиш ковлагич, қулоқ тозалагич ёки махсус қисқич билан тозаланг. Динамика юзасига кўп босим ўтказманг. Агар олтингугурт ичкарида тиқилиб қолса, уни чиқаришнинг имкони бўлмай қолади.
Иккита юмшоқ салфетка олинг. Улардан бирини юмшоқ совунли эритмада намланг (суюқ совун ёки идиш ювиш воситасидан фойдаланинг, иккинчиси ҳатто афзалроқ). У билан карнайлардан ташқари наушникларнинг кўринадиган барча қисмларини артиб олинг. Улар сақланадиган махсус идишини, симларини ёки зарядловчи блокни ҳам тозалашни унутманг — улар ҳам мунтазам равишда дезинфекция қилиниши керак.
Шундан сўнг пластикни тоза, туксиз бўлган қуруқ мато билан қуритинг. Бунинг учун оптикада ишлатиладиган микрофибра салфетка мос келади. Мутахассислар қурилмаларни фен билан қуритишни тавсия қилмайди, чунки иссиқ ҳаво унинг синишига олиб келиши мумкин.
Охирида динамиклар ичига суюқлик тушмаслиги учун тиббиёт спиртига ботирилган пахтали таёқча билан нарса кириши мумкин бўлган барча қисмларга юрғизиб чиқинг. Наушниклар ҳавода батамом қуриганидан сўнг уларни яна ишлатиш мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда