
Фото: Getty Images
Мутахассислар ёғли ва шўр таомлар, қизил гўшт, ярим фабрикатлар ва ширинликлардан воз кечиш, дуккаклилар, сархил мева-сабзавотлар, ёнғоқларни истеъмол қилишни айтишмоқда.
Норвегиянинг Берген университети олимлари зарарли емишлардан воз кечиш инсон умрини сезиларли даражада узайтиришини аниқлашди. Тадқиқот натижалари PLOS Medicine журналида чоп этилди.
«Турли озиқ-овқат маҳсулотларининг фойдали хусусиятини билиш саломатликни яхшилаш, ўз навбатида, умрни узайтиришга ёрдам беради», — деди олим Ларс Фаянсе.
Мутахассислар бир неча минг нафар эркак ва аёллар иштирок этган тадқиқотни ўрганиб чиқишди.
Маълум бўлишича, ёғли ва шўр таомлар, қизил гўшт, ярим фабрикатлар ва ширинликлардан воз кечиш саломатликни яхшилайди.
Улар ўрнига дуккаклилар, сархил мева-сабзавотлар, ёнғоқларни ўз ичига олувчи соғлом овқатланишга ўтиш лозим. Натижада умр давомийлиги 10 йилга узайиши мумкин, дея хулоса қилган олимлар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар