Совиган таом ўз таъмини, хушбўйлигини йўқотади ва овқат ҳазм қилиш тизимига зарар етказиши мумкин. Озиқ-овқатни белгиланган ҳароратда ейиш ҳам унинг таркиби ва калорияси каби муҳимдир.
Ёғда қовурилган овқатлар
Фото: Getty Images
Ўсимлик ёғида қовурилган балиқ, сабзавотлар хона ҳароратида бўлиши керак. Совиган ёғ организмда парчаланмайди, натижада қорин бўшлиғида оғирлик ва ноқулайлик ҳисси юзага келади.
Оқ гўшт
Фото: Getty Images
Совуқ ҳолдаги товуқ ва балиқ гўшти ҳазм бўлмайди, лекин дарҳол ичакка киради. Оқсил ҳазм бўлмагани учун қорин бўшлиғи шишади, оғирлик пайдо бўлади. Бундай овқатни доимий истеъмол қилиш дисбактериознинг оғир шаклини келтириб чиқаради.
Ёғли қизил гўшт
Фото: Getty Images
Қўй гўштини ҳазм қилиш учун, ҳатто иссиқ ҳолда бўлса ҳам, 3-4 соат керак. Совиган гўшт эса умуман ҳазм бўлмайди. Совиб қолган стейк дарҳол клетчаткаларни қайта ишлашни секинлаштирадиган ва овқат ҳазм қилиш системасига салбий таъсир кўрсатадиган бактериялар билан бирга ингичка ичакка киради. Натижада ҳазм бўлмаган овқат организмнинг ўзида айний бошлайди.
Шўрва
Фото: Getty Images
Шўрвалар гўштли бульон асосида тайёрланади. Ёғсиз шўрва бўлса ҳам, барибир унда қовурилган сабзавотлар бўлади. Совуқ борш ёки товуқ шўрвали лапша ҳазм бўлиши қийин овқатлар сирасига киради. Совуқ овқат истеъмол қилганда ёғ тўқималари бирикиб, холестерин тўпланади.
Иссиқ ва совуқ овқатлар аралашмаси
Фото: Getty Images
Албатта, ҳамма овқатларниям иситиш шартмас, масалан, сабзавотлар, шарбатлар ёки мевалар. Аммо совуқ ва иссиқ егулик комбинацияси тўқлик ҳиссини сусайтиради, керак бўлгандан кўпроқ овқатланганингизни билмай қоласиз. Ҳароратнинг кескин ўзгариши тиш эмалига ҳам ёмон таъсир қилади. Совиткичдаги маҳсулот оптимал ҳароратда исигунча кутган маъқул.
Шифокорлар овқатни ейишдан олдин иситишни, совуқ ичимликлар, сабзавот ва меваларни эса газак сифатида нонушта, тушлик ва кечки овқат оралиғида истеъмол қилишни маслаҳат беришади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётда барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди
Германиялик фермернинг сигири тўртта бузоқ туғди
Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
Европа Иттифоқи ва АҚШ «учинчи дунё»га экология учун йилига $300 млрд бермоқчи