Пойабзалларнинг қандай тозаланиши асосан улар ишлаб чиқарилган материалга боғлиқ. «Домашний очаг» нашри берадиган қуйидаги маслаҳатлар ҳамма учун фойдали бўлади — ахир ҳар бир уйда бундай пойабзаллар борлиги аниқ.
Табиий чарм
Фото: «Домашний очаг»
Чарм оёқ кийимни тоза сув билан ювиб, кейин сирка эритмаси билан артинг (1 стакан оқ сирка + 1 стакан сув). Ушбу аралашма сиртдаги доғларни кетказишга ёрдам беради.
Пойабзал қуригандан сўнг уларни юмшоқ мато билан артинг. Агар чармда кичик доғ ёки чизиқлар бўлса, уларни 2 ош қошиқ ош содасига қўшилган 100 мл илиқ сув билан тозалашга ҳаракат қилинг.
Лакланган чарм
Фото: «Домашний очаг»
Оёқ кийимни нам латта билан артинг. Кичик доғ ва чизилган жойларни кетказиш учун пахтага оз миқдорда вазелин суртинг. Ортиқчасини тоза мато билан артиб олинг.
Оёқ кийимингизни ойна ювадиган спрей билан арцангиз, улар яп-янгидек ярқирайди.
Замш
Фото: «Домашний очаг»
Замш пойабзални тозалаш учун махсус қаттиқ чўтка сотиб олинг. Бир йўналишда чўткалаб, кир ва чангдан тозаланг. Чуқур доғларни оқ ўчирғич ёки тирноқ пилкаси ёрдамида кетказиш мумкин.
Агар бу натижа бермаса, тоза оқ матони сирка ёки тиббиёт спиртига ботириб, доғ устига суртинг. Оёқ кийимининг бутун юзасини суюқлик билан ишлов беринг — бундай процедурадан сўнг замш янада ярқироқ бўлади.
Угги
Фото: «Домашний очаг»
Уггини кир ва чангдан пилка ёрдамида тозаланг, қийин кетадиган доғларни ўчирғичда кеткизинг. Охирида угги этикларини алкоголли сирка эритмаси (1: 1) ёки оддий сувга намланган мато билан артиб олинг. Қуритаётганда шаклини йўқотмаслиги учун оёқ кийим ичига ғижимланган газета солиб қўйинг.
Оқ кедалар
Фото: «Домашний очаг»
Оқ пойабзалларни тозалаш айниқса қийин. Бошланишига доғларни сирка ёки ацетон билан тозалашга ҳаракат қилинг. Агар кетмаса, сув билан 1:5 нисбатда суюлтирилган хлорли оқартиргичдан фойдаланинг. Кейин пойабзалингизни тоза сув билан ювинг.
Шиппаклар
Фото: «Домашний очаг»
Ёмон ҳиддан халос бўлиш учун резина шиппакни илиқ сув билан ювинг, сўнгра бутун юзасига қалин сода қатламини суртинг ва уни 5-10 дақиқага қолдиринг. Кейин тиш чўткаси ишқаланг. Озгина кир ювиш воситаси ва бир стакан сирка қўшиб, кир ювиш машинасида ювинг.
Кроссовкалар
Фото: «Домашний очаг»
Кроссовкалар юзасини тиш чўткаси билан тозаланг. Кейин яхшилаб ювиб, 1 чой қошиқ суюқ кир ювиш кукуни ва 1 стакан сув қўшилган эритмага солиб қўйинг.
Оёқ кийимининг мато, тўр ва резина қисмларини ишқаланг, лекин уни чарм ёки ғовакли резина қисмига тегманг. Кейин кўпикни нам мато билан артиб ташланг ва пойабзални очиқ ҳавода яхшилаб қуритинг.
Жут (каноп толали ўсимлик)
Фото: «Домашний очаг»
Оёқ кийимининг жут шнури билан қопланган қисмларини гилам ва пол тозалайдиган воситага ботирилган тиш чўткаси билан тозаланг. Безакларига зарар бермаслик учун у ёпиштирилган йўналишда ҳаракатланинг. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди