
Британиянинг Лестер университети ва шифохонаси олимлари тез пиёда юришнинг инсон қаришига таъсирини ўрганишди ва у биологик қаришни тахминан 16 йилга қисқартириши мумкин деган хулосага келишди. Бу ҳақда Science Daily хабар бермоқда.
Тадқиқотда 405 000 дан ортиқ ўрта ёшли одамлар иштирок этди. Кузатиш жараёнида ҳужайра хромосомаларининг учлари, биологик қариш учун масъул теломерлар, юриш тезлигига бевосита таъсир кўрсатиши аниқланди.
Олимларнинг фикрича, одам қанчалик тез ва кўп юрса, теломерларнинг узунлиги шунчалик кўпаяди. Натижада, ҳар бир ҳужайра бўлиниши билан теломерлар қисқаради. Агар одам секин юрадиган бўлса, бу сурункали касалликлар хавфи ортишининг кўрсаткичи бўлиши мумкин деган хулосага келди.
Мутахассислар одамларга кун давомида камида бир неча дақиқа тезроқ юришни тавсия қилишган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар