Қоғоз салфетка билан артиш тавсия этилмайдиган 6 буюм

Фойдали1 дақиқа ўқиш1.7K
Қоғоз салфетка билан артиш тавсия этилмайдиган 6 буюм
Фото: «Домашний очаг»
Қулайлик доим ҳам яхши натижаларга сабаб бўлмайди. Айрим ҳолатларда қоғоз салфеткалар нафақат фойдасиз, балки вазиятни янада ёмонлаштириши ҳам мумкин. «Домашний очаг» нашри қоғоз салфетка билан тозалаш тавсия этилмайдиган буюмлар рўйхатини тақдим этди.

Тахтакач

Тахтакачда гўшт, сабзавот ёки мевалардан қолган сувни қоғоз салфетка билан тозалашга уринманг. Чунки салфетка барча суюқликни ўзига сингдира олмайди, лекин унинг ўзи тезда сувда ивиб кетади.

Ёғоч мебель

Табиий ёғочдан тайёрланган мебеллар нақшли ёки силлиқ юзага эга. Уни на қуруқ, на ҳўл салфетка билан тозалаб бўлмайди. Салфетка толалари мебель безаклари орасига тиқилиб қолиши мумкин ва улар жиҳозни тозалаш ўрнига муаммони кўпайтиради.

Электрон қурилмалар

Қоғоз салфеткалар смартфон, ноутбук экрани ва телевизорни тозалаш учун мутлақо мос эмас. Ташқи юмшоқликка қарамай, салфетка гаджетлар юзасида микроёриқлар қолдириши мумкин.

Кўзойнак

Кўзойнак линзалари ташқи таъсирларга ҳам сезгир. Уларни қоғоз салфетка билан артиб, нафақат сиртга зарар етказиш, балки тўпланган чангни ҳам қолдириш мумкин. Бу эса кўришга халақит беради.

Гилам

Тасодифан гиламга суюқлик тўкилганми? Уни салфетка ёрдамида тозалаб бўлмайди. Салфетка намликни бироз шимиб олгач, ўзи майда майда бўлакларга бўлиниб кетади ва вазиятни янада чигаллаштиради. Бунинг ўрнига, тоза мато ёки губкадан фойдаланиш тавсия этилади.

Кўзгу ва деразалар

Қоғоз салфетка билан ойнани тозалаш барча ишларни бекор қилиш билан баробар. Салфетка билан артилган дераза кутилганидек натижа бермайди. Жило учун микрофибра матолар ёки оддий газеталар кўпроқ мос келади.

Автомобиль салони

Ҳеч қачон асбоблар панелини ва автомобиль салонининг бошқа қисмларини қоғоз салфетка билан артиб бўлмайди. Улар чанг ва кирни тозалаш хусусиятига эга эмас.

Қора кийим

Қора кийимга сув тўкилганда қоғоз салфетка билан артиш тавсия этилмайди. Бу жуда ёмон фикр. Оқ толалар, албатта, мато устида қолади ва фақат вазиятни ёмонлаштиради. Энг ёмони, уларни матодан олиб ташлаш деярли мумкин эмас.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?