
Озарбайжон пойтахти Бокудаги валюта айирбошлаш шохобчаларида валюта сотиш тўхтатиб қўйилди, дея хабар бермоқда “РИА Новости” ахборот агентлиги.
Шаҳар банкларида валюта олиш учун узун навбатлар юзага келган; валюта сотилишининг тўхтатиб қўйилиши сабаблари юзасидан изоҳ берилмаяпти.
“Бир кечада миллий валюта нархи кескин тушиб кетди ва соат сайин манатнинг нархи тушиб бораверади, деган фикрдамиз. Шунинг учун хорижий валюта сотишни вақтинчалик тўхтатиб қўйдик”, – дейди Бокудаги валюта айирбошлаш шохобчаларидан бирининг вакили.
Аввалроқ, Озарбайжон манати курси долларга нисбатан бир кунда 33,5 фоизга қадрсизлангани ҳақида хабар берилган эди.
Манба: www.kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар