1 513
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида юклар ташишда энг тез ва қулай йўналишлардан бири очилди
Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати
3 декабрь кун Тошкентга Туркиядан Ўзбекистонга илк юк поезди етиб келди, деб хабар бермоқда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати.
2022 йилнинг ноябрида Самарқандда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти президентларининг саммити доирасида янги транспорт транзит коридорларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича келишувга эришилган эди. Ушбу келишув самараси ўлароқ Тошкентга Туркиянинг Измир шаҳридаги «Гумруҳ» станциясидан 40 та вагондан иборат биринчи юк поезди етиб келган.
Қайд этилишича, ушбу поезд Туркия—Эрон—Туркманистон—Ўзбекистон йўналишида дастлабки юк поезди ҳисобланади. Ҳозирда ушбу йўналиш бўйича яна 250 дан ортиқ вагон келиши режалаштирилган.
«Ушбу йўналиш катта ривожланиш салоҳиятига эга бўлиб, Ўзбекистон юкларини халқаро йўналишларда ташиш учун қўшимча йўналиш ҳисобланади ва юртимиз тадбиркорлари учун Ўзбекистондан Туркияга экспорт юкларини жўнатишда ҳамда импорт юкларини олиб келишда энг тез ва қулай йўналишлардан биридир», — дейилади хабарда.
Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати
Давлат томонидан амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар минтақадаги мавжуд транспорт-коммуникация тармоқлари ва инфратузилмасидан самарали фойдаланишга, шунингдек, ташқи савдо юкларини асосий жаҳон ва минтақавий бозорларга ташиш учун вақт ва молиявий харажатларни сезиларли даражада камайтиришга имкон беради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди