1 010
Саудия компанияси Қорақалпоғистонда умумий қуввати 1500 МВт бўлган шамол электр станцияси қуради
Бугун, 23 декабрь куни Тошкент шаҳрида Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси билан Қорақалпоғистонда умумий қуввати 1500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш бўйича шартнома имзоланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Унда Саудия Арабистони Инвестициялар вазири Халид ал-Фалиҳ, «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян, Ўзбекистон Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.Ходжаев ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Мазкур йирик қувватли шамол электр станцияси 2026 йилда ишга туширилиши, йилига 5,2 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариши ва бунинг натижасида йилига 1,5 млрд куб метр табиий газ тежалиши режалаштирилган.
Аҳамиятлиси, станцияда 300 МВт/550 МВт-соат электр сақлаш кимёвий батареялари (аккумуляторлар) ўрнатилади. Ушбу батареялар шамол турбиналаридан чиқувчи ўзгарувчан электр энергиясини ростлаб беради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди