Ўзбекистон Туркиядан импорт қилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари маълум қилинди

Ўзбекистон Туркиядан импорт қилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари маълум қилинди
Фото: Samsul Said / Bloomberg
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Туркиядан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмида товуқ гўшти биринчи ўринни эгаллади – 7,9 минг тонна.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ундан кейинги ўринлардан мос равишда 3,6 минг тонна ҳамда 2,2 минг тонна ҳажмда сотиб олинган мандарин ва маккажўхори жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган маҳсулотлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:
  • какао ва шоколад – 1,7 минг тонна;
  • қандолат маҳсулотлари – 1,5 минг тонна;
  • олма – 1,1 минг тонна;
  • маргарин маҳсулотлари – 1,1 минг тонна;
  • сут маҳсулотлари – 950 тонна;
  • банан – 197 тонна.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар