164
Ўзбек сўми долларга нисбатан сезиларли даражада пасайган валюталар қаторидан жой олди
Ўзбек сўми сўнгги ўн йил ичида АҚШ долларига нисбатан энг қадрсизланган миллий валюталар рўйхатида 8-ўринни эгаллади. Рейтинг Creative Planning капитал бошқарув компанияси томонидан тузилган.
Қайд қилинишича, сўнгги 10 йил ичида ўзбек сўми долларга нисбатан 82,3 фоизга заифлашган, бу постсовет мамлакатлари валюталари орасида энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади. Шунингдек, Украина гривнаси 77,5 фоизга, қозоқ тенгеси 65,4 фоизга, Россия рубли 61,3 фоизга, тожик сомонийси 56,3 фоизга, қирғиз сўми 43,3 фоизга арзонлашган.
Марказий Осиёдаги энг барқарор валюта туркман манати бўлди, у атиги 18,4 фоизга арзонлади.
Арман драми ва Швейцария франки сўнгги ўн йил давомида долларга нисбатан нархи кўтарилган ягона иккита валютадир - мос равишда +1,1 фоиз ва 3,1 фоиз.
Энг қадрсизланган валюта Венесуэла боливари бўлиб, унинг ўн йил ичида пасайиши деярли 100 фоизни ташкил этди. Шунингдек, энг кўп заифлашган валюталар қаторидан Сурия фунти (-99,1 фоиз), Аргентина песоси (-99,1 фоиз), турк лираси (-92,3 фоиз) ва Суринам доллари (-91,2 фоиз) ҳам жой олган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”