date
views 43

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва экспортни рағбатлантиришга оид янги фармон қабул қилинди

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва экспортни рағбатлантиришга оид янги фармон қабул қилинди
Президентнинг «Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланди.

Фармонга кўра, мамлакат ички бозорида рақобат муҳитини яхшилаш мақсадида қатор янги чора-тадбирлар амалга оширилади. Жумладан:

🔸 Товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби 1994 йилдаги Тарифлар ва савдо бўйича Генерал келишув (GATT) ва мазкур келишувнинг VII-моддаси талабларига тўлиқ мослаштирилади;

🔸 Божхона қийматини белгилаш жараёнида ҳар қандай имтиёз ёки махсус божхона расмийлаштирув тартиблари бекор қилинади.

Бундан ташқари, хавф даражаси юқори бўлган товарларни мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби бекор қилинади. Уларнинг хавфсизлигини тасдиқлаш учун мувофиқлик декларациясини расмийлаштириш тартиби жорий этилади.

2025 йилнинг 1 майидан бошлаб мувофиқлик декларациясини сертификатлаштириш органларида рўйхатдан ўтказиш бекор қилинади ва бу жараён электрон кўринишда, Техник тартибга солиш ахборот тизими (ТРИС) орқали амалга оширилади.

Сиз нима деб ўйлайсиз: бу ўзгаришлар тадбиркорлик муҳитини янада очиқ ва халқаро мезонларга мослаштирадими?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва экспортни рағбатлантиришга оид янги фармон қабул қилинди