
Ўрта Шарқдаги зиддият кучайишда давом этар экан, акция бозори бу ҳолатга деярли эътибор қилмаяпти. Бироқ стратеглар фикрича, нефть фьючерслари нархидаги катта ўзгаришлар фонд бозоридаги силкинишларнинг асосий драйверига айланиши мумкин, деб Yahoo Finance хабар берди.
"Нефть нархлари ўзгарувчанлик сақланиб қолиш-қолмаслигини белгилайди", — деди Morgan Stanley бош инвестиция директори Майк Уилсон душанба куни мижозларга йўллаган ёзма мурожаатида.
Душанба куни кечқурун нефть нархлари кескин кўтарилгандан сўнг пасайди. Халқаро стандарт бўлган Brent нефти (BZ=F) тахминан 2% арзонлашиб, баррели 75 доллардан пастга тушди. West Texas Intermediate (CL=F) фьючерслари эса 3%га тушиб, баррели 72 долларни ташкил қилди.
Нефть нархлари пасайиши ортидан акциялар ўсишни бошлади. S&P 500 индекси 0.2%га, Nasdaq Composite 0.3%га ўсди. Dow Jones Industrial Average эса деярли ўзгармасдан, озгина ўсиш қайд этди. Куннинг охирида эса барча асосий индекслар энг юқори даражасидан тушди. Бу АҚШ томонидан Эрон ядровий объектларига уюштирилган ҳужумлар учун Эроннинг Қатар ва Ироқдаги АҚШ ҳарбий базаларига ракета отгани ҳақидаги хабарлар фонида рўй берди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар