date

Сабзавот етиштириш бўйича қайси ҳудуд етакчи?

Сабзавот етиштириш бўйича қайси ҳудуд етакчи?

Миллий статистика қўмитаси эълон қилган дастлабки маълумотларга кўра, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакатимиздаги барча турдаги хўжалик субъектлари томонидан жами 3,8 миллион тонна сабзавот етиштирилган. Бу кўрсаткич нафақат аграр соҳанинг самарадорлигини, балки ҳудудлар кесимидаги рақобат ва имкониятлар қандай шаклланаётганини ҳам кўрсатиб турибди.

Ҳудудлар бўйича етакчилар

Ҳосил ҳажмлари кесимида Сурхондарё вилояти алоҳида ажралиб турди — 719,7 минг тонна сабзавот етиштирилиб, мутлақо етакчига айланди. Ундан кейин Андижон вилояти 670,7 минг тонна билан иккинчи ўринни эгаллади. Фарғона вилояти ҳам 511,8 минг тонна ҳосил билан учликка кирди.

Шунингдек, Тошкент вилоятида 375 минг тонна, Самарқанд вилоятида эса 340,8 минг тонна сабзавот етиштирилгани қайд этилди. Бу ҳудудлар ҳам республика миқёсидаги асосий таъминловчилардан бири сифатида кўрилиши мумкин.

Наманган (297,7 минг тонна) ва Бухоро (291,4 минг тонна) вилоятлари ҳам яхши кўрсаткичларни қайд этишди. Қашқадарё вилоятида 205 минг тонна, Хоразмда 126,8 минг тонна, Сирдарёда 85,5 минг тонна, Навоийда 76,4 минг тонна ва Жиззахда 63,9 минг тонна ҳосил йиғиб олинди. Қорақалпоғистон Республикасида эса ушбу рақам 59,9 минг тоннани ташкил этди.

Хулоса

Шу тариқа, ярим йиллик натижалар мамлакатимизда сабзавотчилик соҳаси изчил ривожланаётганини кўрсатмоқда. Айниқса, Сурхондарё ва Андижон вилоятлари етиштирилган ҳосил ҳажми бўйича бошқалардан олдин кетмоқда. Муттахассислар фикрича, келгусида ҳосилдорлик кўрсаткичларини янада ошириш учун замонавий агротехнологиялар ва ресурс тежовчи усуллардан кенгроқ фойдаланиш талаб этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Сабзавот етиштириш бўйича қайси ҳудуд етакчи?