23:23 / 17.02.2017
7 222

Кичик тадбиркорликни ривожлантириш кафолат жамғармаси ташкил этилди

Кичик тадбиркорликни ривожлантириш кафолат жамғармаси ташкил этилди

Ўзбекистонда Кичик тадбиркорликни ривожлантириш кафолат жамғармаси ташкил этилди. Президентнинг бу ҳақдаги қарори 10 февралда имзоланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш қўмитасига асосланиб Газета.uz хабар берди. Банклар ассоциацияси, Савдо-саноат палатаси ҳамда қатор йирик банклар ва суғурта компаниялари акционерлар қаторидан жой олган.

Кафиллик таъминотининг етишмаслиги — кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан банк кредитларини олишдаги асосий тўсиқ ва кредит беришни рад этишнинг энг кўп тарқалган сабабларидан бири ҳисобланади.

Мазкур муаммони ҳал этиш билан шуғулланувчи жамғарма кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган кредитлар суммасининг кафолат билан қопланмаган, бироқ 100 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган 50 фоизгача миқдори кафиллигини ўз зиммасига олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Кичик тадбиркорликни ривожлантириш кафолат жамғармаси ташкил этилди