UFC 2027 йилда Тошкентда турнир ўтказиши мумкин

Спорт1 дақиқа ўқиш11
UFC 2027 йилда Тошкентда турнир ўтказиши мумкин
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • UFC ташкилоти 2027 йилнинг учинчи чорагида Тошкент шаҳрида ММА турнирини ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
  • Мазкур мусобақа учун «Ҳумо Арена» мажмуаси дастлабки манзил сифатида танланган бўлиб, у 12,5 мингга яқин томошабинни қабул қилиши мумкин.
  • Ҳозирги вақтда лойиҳа «кўриб чиқилмоқда» мақомида бўлиб, турнирни ўтказиш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган.

Дунёдаги энг йирик ММА ташкилоти UFC 2027 йилнинг учинчи чорагида Тошкентда турнир ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Мусобақа учун дастлабки майдон сифатида «Ҳумо Арена» мажмуаси кўрсатилган, деб хабар беради UZ24.

UZ24 маълумотига кўра, UFC’нинг Европа, Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги фаолиятини кенгайтириш режасига оид ички ҳужжатдан парча ижтимоий тармоқларда тарқалган. 12 ноябрь санаси билан расмийлаштирилган «UFC Event Expansion: EMEA & Central Asia» номли ҳужжатда Тошкент ҳам турнир ўтказилиши мумкин бўлган шаҳарлар қаторига киритилган. Бу маълумотни La Gazzetta Georgia нашри ҳам тарқатган.

Ҳужжатдаги дастлабки режага кўра, Тошкентдаги мусобақа 2027 йил июль–сентябрь ойларида ўтказилиши мумкин. Турнир учун «Ҳумо Арена» танланган тақдирда, унга тахминан 12,5 минг томошабин ташриф буюриши мумкин.

Бироқ ҳужжатда Тошкент лойиҳасининг мақоми «Under Review», яъни «кўриб чиқилмоқда» деб белгиланган. Бу турнирни ўтказиш бўйича ҳали якуний қарор қабул қилинмаганини англатади. Мусобақанинг аниқ санаси ҳам ҳозирча маълум эмас.

Тошкентда UFC турнирини ташкил этиш масаласи аввал ҳам муҳокама қилинган. 2026 йил июнь ойида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров АҚШда UFC президенти Дана Уайт билан учрашган эди. Мулоқот давомида Ўзбекистонда Zuffa Boxing мусобақаларини ташкил этиш истиқболлари ва келгусида Тошкентда UFC’нинг расмий турнирини ўтказиш имконияти муҳокама қилинган.

Тарқалган ҳужжатда Марказий Осиё ва унга яқин ҳудудлардаги бошқа шаҳарлар ҳам қайд этилган. Улар орасида Қозоғистоннинг Олмаота, Қирғизистоннинг Бишкек ва Грузиянинг Тбилиси шаҳарлари бор.

Дастлабки режага мувофиқ, Олмаотадаги турнир 2027 йил 1 май куни ўтказилиши мумкин. Тбилиси ва Тошкентдаги мусобақалар эса йилнинг учинчи чорагига мўлжалланган. Аммо бу режаларнинг ҳеч бири ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Пеп Гвардиола Месси ва Роналду қарама-қаршилиги ҳақида гапирди
  2. Спорт
    «Мен ким бўлибманки, бунинг аксини даъво қилсам?» — Бруну Фернандеш
  3. Спорт
    UFC чемпиони Ислом Махачев навбатдаги жанги ва эҳтимолий рақиблари ҳақида гапирди
  4. Иқтисодиёт
    Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш 30 ноябрда якунланади: тадбиркорлар учун эслатма
  5. Саломатлик
    Ҳар куни кулиб юриш саломатликка қандай таъсир қилади? Кулгининг 6 та фойдали жиҳати
  6. Спорт
    «Наполи» билан дурангдан сўнг Ҳоланд норозилигини билдирди
  7. Спорт
    Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ҳимоясини юқори баҳолади
  8. Дунё
    Шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтоннинг қишлоқдаги уйига ўғриликка уриниш бўлди
  9. Иқтисодиёт
    Швейцария Гулнора Каримованинг 252,5 млн долларлик активларини Ўзбекистонга қайтаради
  10. Дунё
    «Мен нима, чамадонманми?»: Зеленский Лукашенконинг Москвага бирга учиш таклифи ҳақида