Трейдер бир неча кунда миллион долларга яқин фойда қилди

Криптовалюта бозорида кузатилган навбатдаги муваффақиятли савдо операцияси кўпчиликнинг эътиборини тортди. On chain маълумотларига кўра, 0xC45A манзилига эга трейдер Ethereum активлари билан амалга оширган операцияси орқали қисқа муддатда катта миқдорда даромад олишга муваффақ бўлди.
Аниқланишича, 2024 йил 24 февраль куни трейдер биржадан 3 000 дона Ethereum валютасини сотиб олган. Ўша вақтда битта танга нархи тахминан 1 853 долларни ташкил этган ва умумий битим қиймати 5,56 миллион долларга етган. Трейдер ўз стратегиясини тўғри танлаб, активлар нархи кўтарилишини кутган.
Орадан бир неча кун ўтиб, аниқроғи 11 соат аввал, худди шу 3 000 дона Ethereum яна биржага қайтарилган. Бу сафар криптовалюта нархи 2 183 доллар атрофида бўлган. Натижада трейдер классик арзон олиб қиммат сотиш усули орқали атиги бир неча кун ичида 991 минг доллар соф фойда кўрди. Ушбу маълумотлар Blockchain Texno телеграм канали томонидан эълон қилинди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!