Ўзбекистонда ички авиачипталар нархи 20 фоизгача арзонлашди

Ўзбекистонда ички авиақатновлар учун авиачипталар нархи ўртача 20 фоизгача пасайтирилди. Янги тарифлар 2026 йил 16 октябрдан амал қила бошлайди.
Президент топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан ички авиаташувлар бозори, амалдаги тарифлар ва нархларни шакллантириш жараёни ўрганилган.
Ташиш харажатларини оптималлаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар юқори инстанциялар томонидан қўллаб-қувватланган. Шундан сўнг Рақобат қўмитаси ва «Uzbekistan Airways» АЖ ҳамкорлигида ички йўналишлар бўйича тарифлар қайта кўриб чиқилди.
Натижада 16 октябрдан ички авиақатновларда чипталар нархи ўртача 20 фоизгача камайтирилди.
Қайд этилишича, янги тарифлар аҳоли учун ички авиақатновлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, ички туризмни ривожлантириш ва ҳудудлар ўртасида ҳаракатланишни осонлаштиришга қаратилган.
Шунингдек, хизмат сафарлари ва шахсий ташрифларни режалаштиришда йўловчилар учун қўшимча қулайликлар яратилади.

























Изоҳлар 0
…