Рақобат қўмитаси кўмир нархларини текширади

Рақобат қўмитаси Ўзбекистонда кўмирни қазиб олишдан тортиб, уни истеъмолчиларга етказиб беришгача бўлган жараёндаги нархларнинг асослилигини текширмоқчи.
Ўрганиш давомида йирик корхоналар кўмир нархини асоссиз оширмагани, аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб берувчи корхоналар эса маҳсулот нархига ортиқча устама қўшмагани текширилади.
Шу билан бирга, қўмита кўмир бозоридаги рақобат ҳолатини ҳам ўрганади. Агар текширув жараёнида қоидабузарликлар аниқланса, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил июнь ойида кўмир нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинган эди. Шундан кейин аҳоли учун кўмир нархи икки баравардан кўпроққа ошган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар


























Изоҳлар0
…