Ғайбулла Турсунов Рақобат қўмитаси хулосасига эътироз билдирди: “Рекламаларимизни охиригача кўришмаган” (видео)

Хонанда Ғайбулла Турсунов Рақобат қўмитасининг айрим санъаткорлар концертлари рекламасида қонунчилик талабларига риоя этилмагани ҳақидаги хабарига муносабат билдирди. Унинг айтишича, қўмита вакиллари реклама баннерларини охиригача кўрмасдан хулоса чиқарган.
Аввалроқ Рақобат қўмитаси бир қатор санъаткорларнинг Instagram саҳифаларида жойлаштирилган концерт рекламаларини ўрганиб, уларда ижро шакли — жонли ижро ёки фонограммадан фойдаланилиши кўрсатилмаганини маълум қилган эди. Рўйхатдан Лолита, Ани Лорак, Маёт, Николай Фоменко, Иззат Шукуров, “Уммон” гуруҳи, Райҳон Ғаниева ва Ғайбулла Турсунов ўрин олган.
Мазкур хабардан сўнг Ғайбулла Турсунов ҳам ўз фикрларини билдирди. Хонанда нашрларга берган интервюсида концерт рекламалари ва мониторлардаги эълонларда жонли ижро бўлиши ҳақида ёзилганини таъкидлади.
“Бизнинг рекламаларимизда, ҳамма жойда, ҳатто мониторларда ҳам "жонли ижро" деб ёзиб қўйилган. Улар бизнинг рекламамизни охиригача кўрмасдан туриб таҳлил қилишган ва оммага жонли ижро экани кўрсатилмаган, деган хабарни чиқаришган.
Мени концертимга келиб кўрган бўлсангиз, ҳар бир қўшиғимда имкон қадар микрофонни томошабинларга ҳам тутганман. Бу ҳам жонли ижро бўлганининг исботи. Бу кимнинг хатоси эканини билмадим. Агар ўша инсон концертга келган бўлса, ўз хатти-ҳаракатидан пушаймон бўлган, деб ўйлайман”, — деди хонанда.
Эслатиб ўтамиз, Рақобат қўмитаси концертлар рекламасида ижро шакли аниқ кўрсатилиши лозимлигини билдирган. Ғайбулла Турсунов эса ўз рекламаларида бу маълумот мавжуд бўлганини таъкидламоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…