Халқаро рейтинг агентликлари томонидан берилган баҳо банкларнинг инвестициялар қабул қилишида муҳим ўрин эгаллайди.
Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги мутахассислари Ўзбекистоннинг уч банки (“Ўзсаноатқурилишбанк”, “Асака банк”, “Ипак йўли банки”) давлат капитали билан таъминланганлиги сабабли, сўмнинг қадрсизланиши имконияти паст эканини таъкидлади. Бундан ташқари, яна тўрт банк (“Агробанк”, “Микрокредитбанк”, “Трастбанк”, “Универсалбанк”) ҳам ижобий кўрсаткичга эга эканини айтиб ўтган.
Агентликнинг маълумотига кўра, Ўзбекистон банкларининг капитали, юқори валюта кредит портфели кўрсаткичлари туфайли, сўмнинг девальвацияси салбий оқибатидан ҳимояланган.
Миллий валютанинг қўққисдан қадрсизланиши, катта ҳажмда АҚШ доллари номиналидаги маблағга эга ҳамда валюта кредитлашда юқори улушга эга банкларнинг капиталига ўртамиёна таъсир кўрсатиши айтиб ўтилган.
Ўзсаноатқурилишбанк, Асака, Микрокредитбанк ва Агробанк мунтазам равишда давлат капитали билан қўллаб-қувватланади, рекапитализация дастурига кўра, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Молия вазирлиги томонидан 500 миллион доллар ва 1,2 триллион сўм маблағ ажратилган.
Маълумот учун, 5 сентябрдан Ўзбекистонда валюта сиёсати либераллаштирилиб, Марказий банк фуқароларга эркин равишда сўм ва хорижий валютани алмаштиришга рухсат берди.
Маълумотларга кўра, Марказий банкнинг курси аввалгидек, ҳар душанба куни ўтган ҳафта давомида валюта биржасида ўтказилган савдоларда қайд этилган курсларнинг ўртача қиймати даражасида белгиланади.
Манба: qalampir.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда