date
views 7 805

Долларнинг расмий курси тушди

Долларнинг расмий курси тушди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 6 ноябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади, деб ёзади Кун.уз нашри.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари курси 10,50 сўмга пасайиб, 8067,62 сўмга тушган.

1 евро эса 13,81 сўмга арзонлаган - 9367,31 сўм, 1 рубль 2,65 сўмга арзонлаб, 136,62 сўмни ташкил этмоқда.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Долларнинг расмий курси тушди