09:11 / 30.12.2017
8 528

Ўзбек сўми 2017 йилнинг энг қадрсиз валютаси дея эълон қилинди

Ўзбек сўми 2017 йилнинг энг қадрсиз валютаси дея эълон қилинди
2017 йилнинг энг қадрли ва энг қадрсиз валюталари рейтинги Bloomberg томонидан тақдим этилди. Унга кўра, йилнинг энг кўп фойда келтирган валютаси Мозамбик метикали, энг қадрсизи эса ўзбек сўми бўлиб чиқди.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, ўтаётган йилда криптовалюта эгалари ҳам максимал фойда олишган. Жумладан, биткоин 1500 фоизли ўсишни қайд этган.

Жаҳон валюта бозори етакчиси сифатида 21 фоизли ўсиш билан Мозамбик метикали эътироф этилди. Ундан кейинги ўринларда Чехия кронаси ва Польша злотийси қайд этилди, уларнинг курси 18 фоизга кўтарилган.

Рейтингга кўра, энг қадрсиз валюта дея ўзбек сўми топилиб, 2017 йилда унинг курси 60 фоизга пасайган. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, 2017 йилнинг 5 сентябридан Ўзбекистонда «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича бирламчи чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5177 сонли фармони имзоланди ва унинг амалда қўлланилиши белгиланди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари жорий халқаро операциялар бўйича хорижий валютани тижорат банкларидан чекланмаган миқдорда харид қилишлари мумкин бўлди. Марказий банк АҚШ доллари ва бошқа хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилиб, унга кўра, 5 сентябрдан эътиборан АҚШ долларнинг Ўзбекистондаги расмий курси 8100 сўмга тенг бўлиши белгиланди, яъни, долларнинг расмий курси бир ҳафта илгарига нисбатан 3889 сўм 65 тийинга ошди.

Ўзбек сўмидан олдинги ўринда келган Конго франки эса 27 фоизлик пасайиш кўрсаткичини қайд этган. Шунингдек Тожикистон сомонийси ҳам энг қадрсиз валюталар сафида келтирилган бўлиб, унинг курси 10,7 фоизга пасайган.

Қимматбаҳо қоғозлар орасидаги энг юқори ўсиш кўрсаткичларини Греция (60 фоиз), Белиза (38,7 фоиз) ва Аргентина (30 фоиз) давлат облигациялари қайд этган. Энг кам фойда берувчи қимматбаҳо қоғозлар эса Венесуэла давлат облигацияларига тегишли - уларнинг қадри 55 фоизгача пасайган.

Сармоя индекслари орасида энг катта ўсиш кўрсаткичлари Украина UX'га тааллуқли - унинг ўсиши 80 фоизни ташкил қилди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Қозоғистон (+64 фоиз) ва Мўғулистон (+63 фоиз) эгаллаган. Рўйхатнинг энг қуйи сатрида эса Покистони номи қайд этилган бўлиб, унинг сармоя индекси 22 фоизга пасайган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбек сўми 2017 йилнинг энг қадрсиз валютаси дея эълон қилинди