6 122
Қай бири кўпроқ: муҳожирлар юборган пулми ёки асосий экспорт маҳсулотлардан тушган даромад?
Мексика — жаҳоннинг энг ривожланган 20 давлатидан бири. Экспорт кўрсаткичлари бўйича жаҳонда 13-ўринда. Айни вақтда, мамлакатнинг 10 миллиондан зиёд аҳолиси АҚШда яшаб, меҳнат қилади ва ватанига ҳар йили қарийб 30 миллиард доллар юборади — бу пуллар ҳам Мексика иқтисодиётида муҳим ўринга эга. Мексиканинг иқтисодиёти анча кучли, бироқ, Бангладеш, Филиппин, Миср каби мамлакатларнинг у ёки бу кўринишдаги маҳсулотлар экспортидан кўра меҳнат ресурслари экспортидан кўпроқ пул ишлайди. Рақамларга кўз югуртириб, хом ашё ё тайёр маҳсулотдан кўра (ёки у билан бирга) меҳнат ресурслари экспорти даромадлироқ эмасмикин, деган фикр уйғониши табиий.
- Мамлакатларнинг асосий экспорт маҳсулотлари ҳақидаги маълумот 2016 йилга тааллуқли, бунда экспорт рўйхатида биринчи учликда турган маҳсулотлар танлаб олинди. Бу маълумотлар Массачусетс технология институтининг Медиа лабораторияси томонидан тайёрланган OEC лойиҳасидан олинди, лойиҳадаги рақамлар манбаси — БМТнинг UN Comtrade дастурида эълон қилинган статистик ахборотдир.
- Пул ўтказмалари миқдори ҳақидаги маълумотлар 2016 йилнинг январь—декабрь ойларига тааллуқли бўлиб, бу рақамлар Жаҳон банкининг 2017 йил учинчи чораги якунлари бўйича ҳисоботидан олинди. Банк ушбу ҳисоботни Халқаро валюта фонди, мамлакатларнинг Марказий банклари ва миллий статистика идоралари тақдим этган маълумотлар асосида тайёрлаган.
- Аҳоли сонига доир маълумотлар 2016 йил 1 июль ҳолатига кўра тўғри бўлиб, рақамлар БМТнинг 2017 йил июнда эълон қилинган «Жаҳон аҳолиси истиқболи» ҳисоботидан олинди.
- Муҳожирлар (мигрантлар) сони ҳақидаги маълумотлар 2015 йил январь—декабрь ойларига тааллуқли, бу маълумотлар БМТнинг «Халқаро муҳожирлар тузилмасидаги тенденциялар» ҳисоботидан олинди.
Бангладеш
Банладеш экспортида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари етакчилик қилади. Айни вақтда, Ҳиндистон ва Буюк Британияни ҳисобга олмаса, Яқин Шарқнинг Саудия Арабистони, БАА, Кувайт ва Қатар мамлакатлари бангладешлик меҳнат муҳожирлари учун иккинчи ватанга айланган. Биргина БААнинг ўзидан Бангладешга бир йилда 2 миллиард доллардан ортиқ пул ўтказилади.
Миср
Миср экспортининг асоси — қайта ишланмаган ёки тўлиқ қайта ишланмаган ерости бойликлари. Масалан, биринчи рақамли экспорт маҳсулот — олтиндан 2016 йилда 2,65 миллиард доллар даромад кўрилган. Саудия Арабистонидаги мисрликлар эса бир йилда ўз ватанига бундан салкам икки баробар кўп — 6,42 миллиард доллар юборган.
Покистон
Покистон 2016 йилда жами 20,5 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилган. Бу — асосий қисми Саудия Арабистони, БАА, Буюк Британия ва АҚШда бўлган покистонлик меҳнат муҳожирлари ватанга бир йилда юборган жами пулдан бироз кўпроқ.
Филиппин
2016 йилда Филиппин 54,3 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилган. АҚШ, БАА, Саудия Арабистони, Канада, Малайзия, Қатар ва Япониядаги Филиппин фуқаролари эса бир йилда ўз ватанига 24,1 миллиард доллар юборган. Австралия, Кувайт, Италия, Буюк Британия, Гонконг, Хитой, Германия, Жанубий Корея, Баҳрайн, Испания, Янги Зеландия, Гуам, Норвегия, Уммондаги филиппинликлар эса бир неча юз миллиондан пул ўтказган.
Мексика
Мексиканинг ютуқли икки жиҳати бор — биринчидан, мамлакатда нисбатан арзон ишчи кучи кўп, иккинчидан, бадавлат қўшни — АҚШ бор. АҚШ компаниялари, биринчи ютуқли жиҳатдан келиб чиқиб, ўз ишлаб чиқариш қувватларини Мексикага жойлаштиради — натижада Мексика минглаб фуқароларини иш билан таъминлайди, яна йилига миллиардлаб долларлик автомобилларни АҚШга экспорт қилади.
Вьетнам
Жануби-Шарқий Осиёнинг ушбу мамлакати Хитойдаги ишчи кучининг қимматлашувидан энг кўп фойда кўраётганлардан. Жаҳоннинг етакчи технологик компаниялари ўз ишлаб чиқариш қувватларини Хитойдан Вьетнамга кўчирмоқда — бу эса мамлакат экспортида, хом ашёдан ташқари, технологик маҳсулотлар улушини сезиларли оширмоқда.
Нигерия
Нигерияга хориждаги ватандошлар томонидан юборилган пул ўтказмалари ҳажмига шубҳа йўқ, бироқ мамлакатдан ташқаридаги нигериялик муҳожирларнинг сони ҳақидаги расмий статистикаси баҳсли. Бошқа манбаларга кўра, ҳозирги вақтда жаҳон бўйлаб 17 миллионга яқин нигериялик тарқалиб кетган — айнан шунча миқдордаги муҳожир ўз ватанига йилига 20 миллиард доллар миқдорида пул юборишига ишонса бўлади.
Ўзбекистон
Ўзбекистонлик муҳожирлар сони борасидаги расмий рақамлар ҳам Нигерияники каби баҳсли. Масалан, бир расмий манбада жаҳон бўйлаб 1,9 миллион нафар ўзбекистонлик муҳожир бор дейилади, бошқа бир расмий йиғилишда эса биргина Санкт-Петербург шаҳрининг ўзида 1 миллион ўзбекистонлик борлиги айтилади. Шунингдек, халқаро манбаларда Ўзбекистондан хориж мамлакатларига ўтказилган бир йиллик пул миқдори ҳақида маълумот олиш мумкин, бироқ, Россия Марказий банки тақдим этган маълумот ҳисобга олинмаса, хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга ўтказилган пул миқдори ҳақида очиқ ахборот йўқ (Ўзбекистон Марказий банки бундай очиқ ҳисобот бермаган). Шундай қилиб, суратда келтирилган пул ўтказмалари миқдори — бу фақат Россиядан Ўзбекистонга ўтказилган пул миқдори бўлиб, унинг асосий қисмини меҳнат муҳожирларининг ўтказмалари ташкил этади.
Манба: daryo.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...