date
views 3 988

Туркиялик инвесторлар Тошкентга 455 миллион доллардан зиёд инвестиция киритади

Туркиялик инвесторлар Тошкентга 455 миллион доллардан зиёд инвестиция киритади
Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлари ўзаро икки томонлама алоқаларни мустахкамлаш ва мамлакатлар ўртасида инвестициявий муҳитни яратиш бўйича бир қатор ишочли ҳаракатларни амалга оширди. Ташриф давомида ўтказилган Бизнес форумда Тошкент шаҳар ҳокимлиги туркиялик ишбилармонлар билан умумий қиймати 455,2 млн.долларга тенг бўлган 14 лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда ҳокимлик расмий сайтида хабар берилган.

Мазкур келишувларни ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан «йўл харитаси» тасдиқланди. Унга мувофиқ пойтахтимизда 6 та янги замонавий меҳмонхоналар барпо этилади. Шунингдек, тасдиқланган «йўл харитаси»га кўра аҳолини ва пойтахтимиз меҳмонларини бўш вақтларини унумли ўтказишлари учун савдо ва кўнгил очар масканлари барпо этилиш режалаштирилган.

Шартномаларда текстил ва саноатнинг бошқа турлари бўйича бир қатор лойиҳалар ҳам амалга оширилиши кўзланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Туркиялик инвесторлар Тошкентга 455 миллион доллардан зиёд инвестиция киритади