
Ўзбекистонда октябрь ойида товар ва маҳсулотлар нархи ўтган ойга нисбатан 1,3 % ошди. Шу тариқа январь-октябрь учун умумий инфляция даражаси 9,5 % тенг бўлди, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.
Октябрь ойида нархларнинг ошишига товарлар 1,5 %, хизматлар эса 0,5 % таъсир ўтказди. Бу ҳолатда инфляция даражасининг кўтарилиши асосан озиқ-овқат нархларининг ошишига боғлиқ бўлди.
Айтиб ўтиш жоизки, товарлар нархи 2017 йилнинг охирига нисбатан 9,1 фоиз, хизматлар нархи эса 10,7 фоиз қимматлашган.
Маълумотларга кўра, сентябрь ойига қадар инфляция даражаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан пасайиб келаётган эди. Сентябрдан бошлаб эса бу кўрсаткич яна ўсишни бошлади. Октябрь ойида инфляция ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,3 фоиз ошди.
Ўзбекистонда январь-сентябрь ойларида истеъмол секторидаги инфляция даражаси 8,1 фоизни ташкил қилган эди. Сентябрь ойининг ўзида товар ва хизматлар нархи 1,8 фоиз ошган.
Марказий банк йил якуни бўйича инфляция даражасини 11,5-13,5 фоиз оралиғида прогноз қилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар