
Ўзбекистон аҳолиси бир ойда ўртача 200-250 млн АҚШ доллари миқдорида валюта айирбошламоқда. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов маълумот берди.
Марказий банк маълумотларига қараганда, биринчи ярим йиллик мобайнида банклар аҳолидан деярли 1,3 млрд АҚШ доллари миқдоридаги валютани сотиб олган.
Раиснинг таъкидлашича, валюта курсининг либерализациясигача валюта биржасида бир ойда умумий ҳисобда 700 млн АҚШ доллари миқдорида савдолар амалга оширилган бўлса, либерализациядан сўнг савдолар ҳажми 2,3 млрд АҚШ долларини ташкил қилмоқда.
Жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон олтин-валюта захираси 463,5 млн АҚШ долларига камайди ва 1 октябрь ҳолатига кўра, 26,4 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Олтин-валюта захирасининг камайишига асосий сабаб захирадаги хорижий валютанинг камайиши ҳисобланади.
Аҳолига валютани айирбошлаш учун қулайлик яратиш мақсадида валюталарни комиссиясиз конвертация қилиш мумкин бўлган янги банкоматлар ўрнатилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар