21:08 / 22.12.2018
3 393

Ўзбекистон 2019 йилда илк евробондларини чиқаради

Ўзбекистон 2019 йилда илк евробондларини чиқаради
2019 йилда Ўзбекистон 500 млн АҚШ доллари миқдоридаги 5-10 йиллик еврооблигацияларни чиқармоқчи. Бу Ўзбекистон тарихидаги илк ҳалқаро облигациялар бўлади. Бу ҳақда Turon24 "Reuters"га таяниб хабар бермоқда.

Маълумотларга қараганда, долларда ифодаланган облигацияларни чиқариш билан "JP Morgan", "Deutsche Bank", "Citi" ва "Газпромбанк" шуғулланади.

“Улар (Ўзбекистон ҳукумати) инвесторлар билан ноябрь охирида учрашишди ва муҳокамалар ижобий якунланди", дейди "Reuters" манбаларидан бири.

Олдинроқ "Fitch Ratings" халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистонга "ВВ-" кредит рейтингини берган эди.

Октябрь бошида Ўзбекистон Молия вазирлиги еврооблигацияларни чиқаришнинг янги таклифини киритган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон 2019 йилда илк евробондларини чиқаради